Эдуард Шеварднадзе (грузинча: ედუარდ შევარდნაძე; русча: Эдуа́рд Амвро́сиевич Шевардна́дзе; 25-январ 1928 — 7-июл 2014)[1] Грузия сиёсатдони ва дипломати бўлган.

Эдуард Амвросиевич Шеварднадзе
ედუარდ შევარდნაძე
Eduard Shevardnadze

Мансабда бўлган йиллари
26-ноябр 1995 – 23-ноябр 2003
Аввалги президент Звиад Гамсахурдиа
Кейинги президент Нино Буржанадзе

Таваллуди

25-январ 1928-йил
Мамати, Кавказорти СФСР, ССРИ
Вафоти 7-июл 2014-йил(2014-07-07)
(86 ёшда)
Тбилиси, Грузия
Сиёсий партия КПСС (1948—1991)
Мустақил(1991—1995)
Гуржистон фуқаролари бирлашмасисмалл>(1995—2003)
Турмуш ўртоғи Нанули Шеварднадзе
«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»1-darajali Knyaz Yaroslav Mudriy ordeniMuqaddas Mixail va Muqaddas Georgiy ordeni sohibi1-klass Turkiya ordeni

1972—1985-йилларда Грузия ССР коммунист партияси бош котиби, 1985—1991-йилларда эса Совет Иттифоқи Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Шеварднадзе Михаил Горбачов даврида Совет ташқи сиёсатининг муҳим қарорларига масъул бўлган. Совет Иттифоқи тарқаб кетганидан кейин у 1992—2003-йилларда Грузия президенти бўлган. 2003-йилги Атиргул инқилоби натижасида истеъфога чиқарилган.

Сиёсий карераси

Эдуард Шеварднадзенинг отаси ўқитувчи, шу билан бирга садоқатли коммунист эди. Аммо, онаси бу ғояни дастакламаган. У ўз эри, кейинроқ ўғлини сиёсий фаолиятдан воз кечишга ундаган. Эдуард Шеварднадзе 1946 йил Коммунистик Партиянинг ёшлар ҳаракатига қўшилади.[2]

Шеварднадзенинг сиёсий карераси 1940-йиллар охирида маҳаллий комсомол ташкилоти раиси сифатида бошланган. Кейинчалик у аввалига иккинчи, сўнг биринчи котиб этиб тайинланди. 1961-йилгача у Грузия совет иерархиясида кўтарилиб борди, бироқ катта амалдорни ҳақорат қилгани учун мансаби пасайтирилди. Икки йил паст амалда ишлаб юриб, Шеварднадзе Тбилиси шаҳар комитети биринчи котибини коррупсияда айблаб, унинг мансабини эгаллади. Унинг анти-коррупсия иши Совет ҳукуматини қизиқтириб, Шеварднадзе Грузия ССР Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кейинчалик у Ички ишлар вазири бўлди ва бош котиб Васил Мзхавадзени коррупсияда айблади.

У хизмат пиллапояларидан тез кўтарилади ва 1972 йил Грузия партияси раҳбарига айланади. 1970-йиллар у бюрократияга қарши кураш олиб боради ва нисбатан эркин бозор ислоҳотларини жорий этади. Шеварднадзе, айниқса, Коммунистик Партия ичидаги коррупсияга қарши туради. У юзлаб расмийларнинг қимматбаҳо машиналари, вилларини тортиб олади ва яна кўпларини ишдан қувади.

Бош котиб сифатида Шеварднадзе республикада иқтисодий ўсишни илғорлатган қатор ислоҳотлар бошлади, бу Турғунлик даврини бошдан кечираётган Совет Иттифоқи учун ноодатий ҳол эди. Шеварднадзенинг анти-коррупсия кампанияси унинг бош котиблик даврида давом этди. Михаил Горбачов Шеварднадзени Ташқи ишлар вазири этиб тайинлади. Бундан кейин Совет ташқи сиёсатида фақатгина Горбачов Шеварднадзедан муҳимроқ рол ўйнади.

Грузиядаги фаолият 1991-йили Совет Иттифоқи тарқашидан кейин Шеварднадзе эндиликда мустақил Грузияга қайтди. Мамлакат биринчи президенти Звиад Гамсахурдиадан кейин ҳукумат тепасига келди. 1995-йили расман президент этиб сайланди. Унинг президентлиги коррупсия ва непотизмда айбланиб, танқид қилинди.

Истеъфо

2003-йилги парламент сайловидаги қонунбузарликлардан кейин оммавий эътироз ва намойишлар бошланиб, Шеварднадзе истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Грузиянинг баҳсли президентлик сайловларида ғалаба қозониши ортидан вазият ўзгариб кетади — у оммавий инқилоб билан қудратдан ағдарилади. Грузия парламентига бостириб кирган танқидчилари Шеварднадзени ўзи ишдан олганлар каби коррупсияга ботган ва аксилдемократликда айблашади. Унинг истеъфодан бошқа чораси қолмаганди. „Менинг ўйлашимча“, — дейди у, — „менинг истеъфом қон тўкилишини олдини олиш учун ягона йўл эди“. Умрининг охиригача омма эътиборидан четда яшаб, мемуарлар ёзди.

Шеварднадзе охирги йилларини Тбилиси яқинидаги уйида ўтказди. Соғлиғи ёмонлашгани учун жамият ҳаётида қатнашмай қўйди. Узоқ хасталикдан кейин у 2014-йил 7-июлида 86 ёшда вафот этди.[3][4]

Манбалар