Eduard Xananov
Эдуард Ахатович Хананов (украинча: Едуард Ахатович Хананов; 1942-йил 9-январ, Самарқанд, Ўзбекистон ССР – 2004-йил 16-июн, Луганск, Украина) – асли ўзбек бўлган украиналик сиёсатчи, 1992-йилдан бошлаб биринчи чақириқ Украина халқ депутати, иқтисодиёт фанлари доктори[1]..
| Эдуард Ахатович Хананов | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
9-январ 1942-йил Самарқанд, СССР |
| Вафоти |
16-июн 2004-йил (62 ёшда) Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Донбасс давлат техника университети |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Эдуард Ахатович Хананов 1942-йил 9-январ куни Ўзбекистон ССРнинг Самарқанд шаҳрида туғилган.
1958—1963-йилларда Луганск вилояти Ворошилов (Комунар) кон-металлургия институтида муҳандис-қурилиш мутахассислиги бўйича таҳсил олган. КПСС Марказий Комитети ҳузуридаги Ижтимоий фанлар академиясини тамомлаган. Кейинчалик Донбасс давлат техника университетида таҳсил олган.
1959-йилда Коммунарский кон-металлургия институтини тамомлаган.
1963-йилда „Лисичанскийнефтестрой“ трестининг Верхнянский қурилиш бошқармаси устаси, қурилиш назоратчиси, бўлим бошлиғи бўлган.
1965-йилда Луганск вилояти Лисичанск шаҳри Украина Ленинчи Коммунистик Ёшлар Иттифоқи (ЛКСМУ) биринчи котиби. Шунингдек, Эдуард Хананов 1965-йилдан бошлаб Луганск вилояти давлат тиббиёт университети Лисичан шаҳар қўмитасининг 1-котиби лавозимида фаолият юритган.
1971—1973-йилларда – „Лисичанскийнефтестрой“ трестининг Донецк қурилиш бошқармаси бошлиғи.
1973-йилда Украина Коммунистик партияси Лисичанск давлат қўмитасининг котиб ўринбосари, кейинчалик биринчи котиби бўлган.
1973-йилдан 1978-йил 5-октябргача Ворошиловград вилояти Коммунистик партияси Лисичан шаҳар қўмитасининг 2-котиби, 1978-йил 5-октябрдан 1987-йил 27-июлгача Ворошиловград вилояти Коммунистик партияси Лисичан шаҳар қўмитасининг 1-котиби бўлган.
1987-йилда Ворошиловград вилоят Кенгашининг биринчи ўринбосари, ижроия қўмитаси раиси[2].
Эдуард Хананов 1992-йилдан 1994-йилгача Украина Президентининг Луганск вилоятидаги вакили бўлган[3].
Эдуард Хананов 2004-йил 16-июнда вафот этган. У Лисичанскда дафн этилган.
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Интернет-справочник «Официальная Украина сегодня»“. 2014-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ „Справочник по истории Коммунистической партии и Советского Союза“. 2013-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ „правда.лг.уа Кто и когда у нас стоял у руля?“. 2012-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
