Бенеш Эдуард (1884 1948) — Чехословакия давлат арбоби. 1918 — 1935 йилларда ташқи ишлар вазири. 1935-йил декабрда республика президенти қилиб сайланган. 1936-йил Германия билан махфий музокара бошлаб, Чехословакияни парчалаш ҳақидаги Мюнхен битими имзолангач (1938 и.), истеъфо бериб, чет элга кетган. 1940-йилдан Лондондаги чехословак муҳожирлар ҳукумати ва давлат кенгаши раиси. 1946-йил июнда Чехословакия Демократик Республикасининг президенти қилиб сайланган (1948-йил июнда истеъфо берган)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил