Эдвард Василевич Ртвеладзе (1942-йил 14-май, СССР, Грузия ССР, Боржоми — 2022-йил 10-феврал, Ўзбекистон Тошкент) — археолог, тарихчи олим[1]. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), тарих фанлари доктори (1989), профессор (1992).

Эдвард Ртвеладзе
Таваллуди 1942-йил 14-май
СССР, Грузия ССР, Боржоми
Вафоти 10-феврал 2022-йил(2022-02-10)
(79 ёшда)
Ўзбекистон, Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Соҳаси археолигия, тарих
Институтлар Тошкент давлат университети
Мукофотлари Беруний номидаги давлат мукофоти
Mehnat shuhrati ordeni Gurjistonning Sharaf ordeni sohibi

Таълим

Тошкент давлат университетини тугатган (1967).

Фаолояти

1967-йилдан Ўзбекистон санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходим. Илмий фаолияти Ўрта Осиёнинг қадимий ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, нумизматикаси, эпиграфикаси, санъати, маданияти тарихини ўрганишга бағишланган. Ўрта Осиё, Кавказ, Кипр, Япония ва Франсияда олиб борилган 80 дан ортиқ илмий археологик экспедициялар иштирокчиси. Кўпгина археологик ёдгорликларни очган ва текширган. Эдвард Ртвеладзе раҳбарлигида Тохаристон экспедицияси томонидан Кампиртепада олиб борилган қазишлар натижасида археологик амалиётда биринчи марта Кушонлар даврига оид қадимий шаҳар харобаси тўлиқ очилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. Эдвард Ртвеладзе раҳбарлиги остида шаҳарлар ва таниқли давлат арбоблари юбилейларига бағишланган коллектив монографиялар, шу жумладан, Амир Темур жаҳон тарихида, Хива — минг гумбазли шаҳар, Шаҳрисабз, Термиз, Жалолиддин Мангуберди ва бошқалар тайёрланган.

Мукофатлари

Манбалар

Адабиётлар

  • В стране золотого огня (в соавторстве), Т., 1985;
  • Памятники минувших веков (в соавторстве), Т., 1986;
  • Древниэ монети Средней Азии, Т., 1987;
  • Северная Бактрия — Тохаристан. Очерки истории и култури (в соавторстве), Т., 1990;
  • Великий шёлковий пут, Т., 1999;
  • Қадимги Ўзбекистон сивилизацияси; давлатчилик ва ҳуқуқтарихидан лавҳалар (ҳамкорликда), Т., 2001;
  • Древниэ и раннесредневековиэ монети историко-културних областей Узбекистана, Т., 2003.