Edward Allworth
Эдвард Олворс[1][2] (инглизча: Эдwард А. Аллwортҳ; 1920-йил 1-декабр — 2016-йил 20-октабр) — Марказий Осиёга ихтисослашган америкалик тарихчи. Олворс Ғарбнинг Марказий Осиёни татбиқ қилиш бўйича етакчи олими сифатида эътироф этилган[3]. У минтақадаги турли этник гуруҳларни, жумладан, ўзбеклар, тожиклар ва бухоролик яҳудийларни кенг ўрганган. Эдwард Аллwортҳ Ўрта Осиё тарихига оид кўплаб китоблар муаллифидир.
| Эдвард Олворс | |
|---|---|
| Таваллуди |
|
| Вафоти |
2016-йил 16-октабр Ню Ёрк |
| Мукофотлари | CЕСС Лифетиме Сервиcе то Фиэлд мукофоти (2016-йил вафотидан кейин берилган) |
Эдвард Олворс ва Фанни Виксон Олворсинг набираси бўлиб, у ҳақида „Фром Мансион то Cоттаге“ китобини ёзган.
Умумий тавсиф
Эдвард Олворс 1920-йил 1-декабрда туғилган. (Отаси Биринчи жаҳон уруши пайтида Франсиядаги хизматлари учун „Шон-шараф“ медали билан тақдирланган[4]). У Орегон штати университетида бакалавр даражасини, Чикаго университетида магистрлик даражасини олгандан сўнг 1959-йилда Колумбия университетидан фан номзоди илмий даражасини олган.
Фаолияти
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Эдвард Олворс АҚШ армиясининг 501-парашют пиёда полкида, 101-ҳаво-десант дивизиясида, Нормандия операциясида ва ундан кейинги Шимолий Европада Иттифоқчиларнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ҳарбий ҳаракатида взвод бошлиғи, иккинчи лейтенант ва адютант сифатида хизмат қилган.
Эдвард Олворс Колумбия университетида Марказий Осиё тадқиқотлари бўйича турли хил курсларни тамомлаган. 1984-йилда у замонавий Марказий Осиёни ўрганишга эътибор қаратиш мақсадида Яқин Шарқ тиллари ва маданияти кафедрасини ташкил қилинишида бош қош бўлган. Ўрта Осиё тарихига оид кўплаб китоблар нашр эттирган. Жумладан, Узбек Литерарй Политиcс (1964), Cентрал Асиан Публишинг анд тҳе Рисе оф Натионалисм (1965), Cентрал Асиа: А Cентурй оф Руссиан Руле (1967), Тҳе Натионалитй Қуэстион ин Совиэт Cентрал Асиа (1973), Натионалитй Гроуп Сурвивал ин Мултиэтҳниc Статес (1977), Тҳе Модерн Узбекс: Фром тҳе Фоуртеэнтҳ Cентурй то тҳе Пресент (1990), Тҳе Татарс оф Cримеа: Ретурн то тҳе Ҳомеланд (1998), анд Тҳе Преоccупатионс оф Абдалрауф Фитрат, Букҳаран Нонcонформист: Ан Аналйсис анд Лист оф Ҳис Wритингс (2000).
Эдвард Олворс Колумбия университетининг турк-совет тадқиқотлари фахрий профессори эди. У Колумбияда Совет миллати муаммолари дастурининг (1970) ва Марказий Осиёни ўрганиш марказининг (1984) асосчиси бўлган. Э. Олворс, шунингдек, Дук университети нашриётидаги Марказий Осиёга оид китоблар туркумига муҳаррирлик қилган.
Шахсий ҳаёти
Олим чиғатой тилини чуқур ўрганган. Бундан ташқари замонавий ўзбек ва уйғур тилларини яхши билган.
Эдвард Олворс 2016-йил 20-октябрда Ню-Ёрк шаҳрида вафот этган. 2016-йил ноябр ойида Евроосиё тадқиқотлари жамияти Аллwортҳни вафотидан кейин „CЕСС Лифетиме Сервиcе то Фиэлд“ мукофоти билан тақдирлаган.
Мероси
Докторант Шаҳрбону Тожбахш фикрига кўра:
Профессор Эдвард Олворс ҳар доим — Совуқ уруш даврида, стратегия ва қуролларни ўрганишга мойил бўлган даврда, шунингдек, демократия қурилиши ва иқтисодий ўтиш моделларига эътибор қаратилган посцовет даврида маданий тарихни ҳимоя қилган. 1990-йиллар бошида Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришгач, баъзи талабалар фан номзоди илмий даражасини тўхтатиб, нефт компаниялари, ҳукумат ва радиостанцияларда яъни даромадли ишга жойлашиш ҳаракатида бўлганлар. Бу ҳол бизни — бир ҳовуч кишини четлаб ўтмаган… Олим бизга ХХ аср бошидаги ислоҳотчи ёзувчи Абдарауф Фитрат, унинг асарлари, чиғатой тили ва ХВ асргача бўлган ўзбек тили ҳақидаги тадқиқотларни чуқур ўргатган эди[5].
Олворс минтақа тиллари бўйича ўзининг барча қимматли китоблар тўпламини Ню-Ёрк жамоат кутубхонасига совға қилган.
Илмий ишлари
- Узбек Литерарй Политиcс (1964) (Ўзбек адабий сиёсати 1964)
- Cентрал Асиан Публишинг анд тҳе Рисе оф Натионалисм (1965) (Ўрта Осиё нашриёти ва миллатчиликнинг юксалиши 1965)
- Cентрал Асиа: А Cентурй оф Руссиан Руле (1967) (Ўрта Осиё: бир аср рус ҳукмронлиги 1967)
- Тҳе Натионалитй Қуэстион ин Совиэт Cентрал Асиа (1973) (Совет Ўрта Осиёсида миллат масаласи 1973)
- Натионалитй Гроуп Сурвивал ин Мултиэтҳниc Статес (1977) (Кўп миллатли давлатларда миллий гуруҳларнинг омон қолиши 1977)
- Тҳе Модерн Узбекс: Фром тҳе Фоуртеэнтҳ Cентурй то тҳе Пресент (1990) (Ҳозирги ўзбеклар: ХИВ асрдан бугунги кунгача 1990)
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистонни ўрганган америкалик олим Эдвард Олворт оламдан ўтди“. Америка овози (21-октябр 2016). 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-январ 2021.
- ↑ „Таниқли ўзбекшунос олим Эдвард Олворс оламдан ўтди“. ББC Неwс Ўзбек (24-октябр 2016). 2025-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2025.
- ↑ Панниэр. „Эдwард Аллwортҳ: Тҳе Ласт оф тҳе Греат Мастерс оф Cентрал Асиан Студиэс“. РФЕ/РЛ (2016-йил 25-октябр). Қаралди: 2016-йил 13-ноябр.
- ↑ „Ин Мемориам: Эдwард А. Аллwортҳ (1920-2016)“. Ҳарриман Институте ат Cолумбиа Университй (2016-йил 25-октябр). 2021-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-ноябр.
- ↑ Таджбакҳш. „Ремемберинг Эдwард Аллwортҳ“. Эурасианет (2016-йил 27-октябр). Қаралди: 2018-йил 29-январ.