Efemerid vaqti
Эфемерид вақти — астрономияда қўлланадиган махсус вақт; сайёраларнинг эфемеридалармни ҳисоблашда қўлланади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши нотекис бўлганлиги сабабли, ўртача суткалар ҳам нотекис кечади. Шунинг учун астрономияда Ернинг нотекис айланиши билан боғлиқ бўлган вақт қаторида, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатидан аниқланадиган ва текис ўтадиган Эфемерид вақтидан фойдаланилади ва бу вақт Нютон вақти ёки Эфемерид вақти дейилади. Эфемерид вақти 1950-йил фундаментал доимийликларга бағишланган Париж конференсиясида қабул қилинди, 1960-йилдан бошлаб Қуёш, Ой, сайёралар ва уларнинг табиий йўлдошлари эфемеридаларини ҳисоблашда жорий этила бошланди. Эфемерид вақтидан Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан аниқланадиган дунё вақтита ўтиш тузатмалари (А Т) махсус астрономик йилномаларда бериб борилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |