Эфемерлар (юн.— бир кунлик) — чўл, чала чўл ва адирларда ўсадиган бир йиллик ўсимликлар. Вегетация даври қисқа. Асосан, баҳор ва кузда, тупроқ нам вақтларида ўсади. Типик, яъни баҳорги эфемерлар ва кузги эфемерларга ажратилади.

Ўрта Осиёнинг чўл, айниқса, адирларида кўп учрайди. Қиш илиқ келган йиллари эфемерлар жуда тез ривожланади. Эрта баҳорнинг сернам, илиқ кунлари бошлангач, эфемерлар тез ривожланиб, бир неча ҳафтада гуллаб, уруғлари пишиб етилгач қурийди.

Эфемерлар орасида ялтирбош, тароқбош, арпахон, нўхатак, сариқ йўнғичқа каби озуқабоп; жағжағ каби доривор, учма каби заҳарли турлари бор.