Эгамқул Бердиев (1947.1.4, Бўка тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент педагогика институтининг табииётгеогр. факултетини тугатгаў (1972). 1965—1978 йилларда Бўка туманидаги мактабларда бош етакчи, биология ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1978-йилдан 16-мактаб директори. Бердиев ўз иш фаолияти даврида ўқувчиларни янги педагогик технология тамойиллари асосида ўқитилишига эришмоқда. Унинг ташаббуси билан мактабда туман халқ таълими тараққиёти ҳақида ҳикоя қилувчи музей очилган; унда 700 га яқин экспонат акс эттирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил