Эгер қамали (венг.: Эгер острома) ХВИ асрда Усмонийларнинг Европадаги урушлари даврида содир бўлган. 1552-йилда Қора Аҳмад пошо бошчилигидаги Усмонийлар империяси қўшинлари Венгрия қироллигининг шимолий қисмида жойлашган Эгер қал’асини қамал қилди. Бироқ Иствáн Добо бошчилигидаги ҳимоячилар сон жиҳатдан рақибдан тахминан 17 баробар кам бўлишларига қарамай, ҳужумни қайтариб, қал’ани ҳимоя қила олдилар. Ушбу қамал Венгрияда миллий мудофаа ва ватанпарварлик йўлидаги қаҳрамонлик рамзига айланган.

Эгер қамали
Габсбург – Усмонийлар урушининг (1551–1562) бир қисми
Саналар 1552-йил 9-сентябр – 17-октябр
Уруш ери Эгер, Венгрия қироллиги шимоли
47°54′14.04″Н 20°22′45.84″Э / 47.9039000°Н 20.3794000°Э / 47.9039000; 20.3794000
Натижа Венгерларнинг ғалабаси
Қўмондонлар
Усмонийлар империяси: Венгерлар:
Кучлар
Замонавий ҳисоб-китоблар: 35,000–40,000 нафар[1][2] (Гáрдонйининг ҳисоб-китоблари: 150,000 – 200,000)[3] тахминан 2,100–2,300[4]
ХВИ асрда Эгер қалъаси
Эгер қалъасининг қамал қилиниши

Тарихи

Усмонийлар султони Сулаймон И 1520-йилда султон Салим И ҳукмронлигидан сўнг салтанатни кенгайтириш ишларини бошлади. У Венгрия ва Австрия таъсирида бўлган ҳудудларга ҳужумлар уюштира бошлади ҳамда 1526-йилда Венгрия ерларига бостириб кирди. Моҳácс жангида венгер қўшини тор-мор этилди ва Данубе ҳавзасига юриш қилиш учун йўл очилди. Мазкур жанг натижасида Венгрия ва Богемия қироли Лоуис ИИ ҳалок бўлди, бу эса тахт учун баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Австрия императори Фердинанд И Богемия тахтига ўтирди, бироқ Венгрия тахтига даъвогар бўлган Жоҳн Заполя унга қарши чиқди. Заполянинг даъвосини маҳаллий зодагонлар ва султон қўллаб-қувватлади. Ҳокимият учун кураш Жоҳн Заполя 1540-йилда вафот этганидан кейин ҳам давом этди, чунки унинг ўғли Жоҳн ИИ Сигисмунд Заполя тахтни мерос қилиб олган эди. Бу масала 1570-йилгача ҳал этилмади, ўша йили Жоҳн ИИ тахтдан воз кечди ва унинг ўрнини Махимилиан И эгаллади.

Усмонийлар 1532-йилда Гüнс (Кőсзег) қал’аси қамали чоғида қаршиликка дуч келдилар[5]. Никола Журиšиć бошчилигидаги 800 кишилик лашкар Усмоний қўшинларини қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ бу уларнинг юришини атиги 25 кунга кечиктирди, холос. Улар Будага яқинлашишда давом этиб, ниҳоят 1541-йилда пойтахтни эгалладилар. Буда мазкур ҳудудда Усмонийлар ҳукмронлигининг марказига айланди, Усмонийлар қўллаб-қувватловига сазовор бўлган Жоҳн ИИ эса босиб олинган ерларга ҳокимлик қилди.

1552-йилда Тимишоаре ва Солнокдаги насроний қал’аларининг йўқотилишига Венгрия қўшинлари сафидаги ёлланма аскарлар сабаб деб топилди[6]. Ўша йили турклар шимолий Венгриянинг Эгер шаҳрига эътиборини қаратди, бироқ ҳимоячиларнинг уларга жиддий қаршилик кўрсата олишини кўпчилик кутмаган эди. Айниқса, икки кучли Усмоний саркардалари Аҳмад ва Алининг лашкарлари Эгер қал’аси олдида бирлашиб ҳаракат қилган ҳолда ҳам қал’а мудофаачилари уларга қаршилик кўрсата олди.

Эгер муҳим истеҳком бўлиб, Венгрия ҳудудининг қолган қисмини ҳимоя қилишнинг калити эди. Эгернинг шимолида унчалик кучли ҳимояга эга бўлмаган Касса (бугунги Кошице) шаҳри жойлашган бўлиб, у муҳим конлар ва зарбхоналар маркази сифатида Венгрия қироллигига катта миқдорда сифатли кумуш ва олтин тангалар етказиб берарди. Эгернинг қулаши нафақат бу даромад манбаига эгалик қилиш имконини берар, балки Усмонийлар империясига ғарбга янада чуқурроқ ҳарбий юришлар учун қўшимча логистика ва қўшин йўлини таъминлар эди. Бу эса туркларга Вена шаҳрини тез-тез қамал қилиш имконини бериши мумкин эди.

Қал’а

Эгер қал’аси шаҳарнинг шарқий қисмида, тепалик ёнбағрида жойлашган. Унинг аниқ жойлашуви ҳарбий нуқтайи назардан унча қулай эмас эди, қал’а фақатгина шаҳар деворининг жанубий ва ғарбий қисмларини назорат қилар эди. Аммо қал’а қурол жойлаштириш учун аъло даражадаги нуқталарни тақдим этарди ва шуниси билан Усмонийлар қўшинига нисбатан устунликка эга эди. Қал’а ички ва ташқи истеҳкомлардан иборат бўлиб, жануби-шарқда дарвоза минораси ва деворларда 6 та бастион мавжуд эди, улар: шимоли-ғарбда Ер бастиони ва Зиндон бастиони, шимолий деворда Сáндор бастиони, шимоли-шарқий бурчакда Болйкй бастиони, ташқи истеҳкомнинг шарқий бурчагида Бебек бастиони ҳамда ғарбий деворда Добó бастиони. Ички истеҳкомнинг жанубий деворида Варкоч дарвозаси жойлашган бўлса, икки қисмни ажратиб турган деворнинг марказида яна бир бастион – Черков бастиони бор эди.

Эгер қал’аси қадимги тош қал’а харобалари устига қурилган. Бу тош қал’а эса ўз навбатида эҳтимол Ҳунлар томонидан барпо этилган қадимий тупроқ истеҳкомининг ўрнини эгаллаган эди. Шу сабабдан Эгернинг пойдевори одатдагидан мустаҳкамроқ бўлиб, Усмоний кончиларининг ишини анча қийинлаштирган. Ўша давр қамал урушларида одатдагидек, ҳам ҳужумчилар, ҳам ҳимоячилар девор остидан туннел қазиб, у ерга портловчи зарядлар жойлаштириш орқали қал’ага ёриб киришга ёки ҳужумчиларнинг окопларини портлатиб йўқ қилишга ҳаракат қилардилар. Эгер қамали чоғида бу уринишларнинг бирортаси ҳам муваффақиятли чиқмаган.

Қамал

Қадимги венгер маълумотлари ва Гáрдонйининг ҳисоб-китобларига кўра, Усмонийлар қўшини 150–200 минг кишидан иборат деб тахмин қилинган. Аслида эса Усмоний қўшини 35–40 минг аскарни ташкил этган бўлиб, улар Румелия қўшини (ва Онадўлидан келган контингент) ҳамда Будадан келган Аҳмад пошонинг қўшинларидан иборат эди.

Усмонийларнинг ихтиёрида 16 та зарбузан (жуда катта қамал тўплари), шунингдек 150 та ўрта ва кичикроқ артиллерия қуроллари ва 2000 та туя бор эди. Туялар вақтинчалик қамал майдончалари қурилиши учун зарур бўлган ёғочларни йиғиш ва ташишда ниҳоятда фойдали бўлди. Ҳимоячилар эса 6 та катта, ўнлаб кичик тўп ва тахминан 300 та жанговор милтиқ (қамал пайтида ишлатиладиган майда қурол) ҳамда етарлича ўқ-дорига эга эдилар.

Қўшин сонидаги фарқларга қарамай, Эгернинг мустаҳкам деворлари ва ҳимоячиларнинг юксак руҳияти қал’ани 5 та йирик ҳужум ва узлуксиз тўп ўқларига бардош бериш имконини берди. Қамал якунланишидан аввал қал’а деворларида қолиб кетганларини ҳисобга олмаганда ҳам деярли 12 минг дона тўп ядро қал’а ичига келиб тушган.

Қал’ани 2100–2300 киши ҳимоя қилган бўлиб, улар орасида профессионал аскарлар, деҳқонлар ва бир неча ўн нафар аёллар бор эди. Ҳимоячиларга 1549-йилдан буён қўмондонлик қилиб келаётган Иствáн Добо ва унинг ўринбосари Иствáн Мекcсей бошчилик қилди. Тахминан 1530 нафар жангга тайёр кишилар орасида атиги бир нечта хорижлик ёлланма аскарлар бор эди. Добо Эгернинг артиллериясидан самарали фойдаланиш учун Германиядан 6 нафар тўпчини ёллаган эди. Улар орасида венгер адабиёти ва фолклорида машҳур бўлган яна бир зобит Гергелй Борнемиссза ҳам бор эди. У 250 нафар венгер пиёдаларига бошчилик қилган, бироқ айнан унинг портловчи моддалар билан ишлаш маҳорати ёш зобит номини машҳур қилди. Қамал давомида Борнемиссза ҳужумчиларга қарши қўпол, аммо ўта хавфли гранаталар ва порох тўла йирик идишларни ўйлаб топди, шунингдек, у сув тегирмони ғилдирагини порох билан тўлдириб, уни Усмонийлар қўшини томон юборди. Унинг сирларидан бири шундаки, бу қуроллар шунчаки портлабгина қолмай, кучли ёнғин ҳосил қилар эди.

Усмонийлар қал’а устидан осонликча ғалабага эришишларини кутган эди, аммо қал’а ҳимоячиларининг жасорати ва қўмондон Добонинг ҳаракатлари рақибнинг кетма-кет ҳужумларини қайтаришга имкон берди. Ҳатто 24 тонна қора порох сақланган миноранинг портлаши ва катта вайронагарчиликка сабаб бўлишига қарамай, босқинчилар қал’ага йўл топа олмадилар. 39 кунлик қонли, шафқациз ва оғир жанглардан сўнг Усмонийлар қўшини мағлуб бўлиб, чекинишга мажбур бўлди. Ҳимоячилар йўқотишлари сафнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилди, улар орасида жангда ҳалок бўлганлар ва бутунлай мажруҳ бўлганлар бор эди. Добо, шунингдек, бу қамалда ўзининг икки хизматкоридан ҳам айрилди.

Замонавий тарихий тадқиқотларга кўра, ҳимоячиларнинг муваффақиятига бир қанча ташқи омиллар ҳам сабаб бўлган. Усмоний саркардалари Али пошо ва Аҳмад пошо ўртасида сезиларли ички келишмовчиликлар юзага келган эди. Аҳмаднинг ёши улуғ бўлиб, қўшинга Али қўшинидан икки баравар кўп аскар қўшган бўлса-да, Али ўзининг стратегик жиҳатдан истеъдодини кўрсатиб, атиги 4 та катта қамал тўпи ёрдамида қал’а деворларига жиддий зарар етказди. Қамал давомида Усмоний қўшини порох ва мармардан ясалган замбарак ўқлари захирасини камида икки марта тугатиб қўйди, бу эса Аҳмаднинг оғир артиллериядан бир ҳафта ёки ундан кўпроқ муддат давомида фойдалана олиш имкониятини чеклаб қўйди. Куз одатдагидан эрта кириб келди, кучли ёмғир ёғди, тунда кескин совуқ об-ҳаво ҳукм сурди. Гуруч рационининг қисқартирилиши ва зобитлар орасида порахўрлик айбловлари Усмоний қўшинлари орасида норозиликни кучайтирди. Шунга қарамай, Эгер қамалидаги мағлубият 1552-йилги юриш учун катта йўқотиш бўлмади, чунки Усмонийлар Веспрем, Тимишоаре, Солнок ва Липпани ҳамда яна 25 га яқин венгер истеҳкомларини эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Ғалабадан кейин Добо ва унинг зобитлари қирол Фердинанднинг мудофаага ҳеч қандай моддий ёрдам бермагани учун норозилик сифатида лавозимидан истеъфога чиқди. Қал’ага қўмондонликни Гергелй Борнемиссзага топширишди. Кейинчалик у пистирмага тушиб, Усмонийлар томонидан асир олинди ва осиб ўлдирилди. Эгер қал’аси 1596-йилгача Усмонийларга қарши муваффақиятли мудофаа қилинди. Ўша йили 7 минг нафар ҳимоячи, асосан, ёлланма хорижлик аскарлар султон Меҳмед ИИИ шахсан бошчилик қилган Усмонийлар қўшинига таслим бўлди ва шаҳар 91 йил давомида Усмонийлар қўлида қолди.

Манбалар

  1. ↑ Лáсзлó Маркó: А Магяр Áллам фőмéлтóсáгаи, 1999. ИСБН 963-548-961-7
  2. ↑ Магярорсзáг ҳадтöртéнете, Зрíнйи катонаи киадó, Будапест 1985. сзерк.: Липтаи Эрвин ИСБН 963-326-337-9
  3. ↑ Гáрдонйи, Гéза. Эгри Cсиллагок (вол. 2). Эурóпа Кöнйвкиадó, Будапест. 2000. пагес 17, 49.
  4. ↑ Магярорсзáг ҳадтöртéнете, Зрíнйи катонаи киадó, Будапест 1985. сзерк.: Липтаи Эрвин ИСБН 963-326-337-9
  5. ↑ Çиçэк, Кемал. Тҳе Греат Оттоман-Туркиш Cивилисатион, 3, Университй оф Мичиган: Ени Тüркие, 2000 Итем нотес, 2000. 
  6. ↑ Фаллон, Стеве. Ҳунгарй, 4, Лонелй Планет, 2003 — 331-бет. ИСБН 9781740591522.