Egey dengizi

Эгей денгизи — Ўрта денгиз ҳавзасидаги ярим берк денгиз. Болқон ва Кичик Осиё ярим ороллари ва Крит о. оралиғида. Греция ва Туркия қирғоқларини ювиб туради. Дарданелл бўғози орқалй Мармар денгизи билан туташ. Майдони 191 минг км². Энг чуқур жойи 2561 м. Орол кўп, йириклари: Шимолий ва Жанубий Спорадалар, Киклад о.лари ва бошқалар Сувининг температураси юза қатламида қишда 11 — 16°, ёзда 22— 25°. Шўрлиги 37—38°/О0. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (1 м гача). Балиқ овланади. Асосий портлари: Пирей, Салоники (Греция), Измир (Туркия).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |