Egey safari
1456-йилги Эгей юриши давомида Усмонийлар қўшини саркарда Меҳмед ИИ Фотиҳ бошчилигида Энез, Лимнос ва Самофракия оролини эгаллаган[1].
| Эгей сафари | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Усмонийларнинг Европадаги урушларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Усмонийлар империяси
|
Генуя республикаси
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 10 та галера | |||||||
Юришдан олдин
Энез, Лимбос ва Самофракия ҳукмдори Дорино билан биргаликда ҳокимиятни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган холаси ўртасида келишмовчилик юзага келди. Аёл ўзининг суверенитетини тан олган Усмонийларга шикоят қилди. Румелиага Усмонийлар истилоси чоғида бу ер турклар томонидан эгалланмаган эди, чунки Энез ҳукмдорлари Усмонийларга солиқ тўларди. Аиносдаги қароқчилар эса туркларни ўғирлаб, бозорларда қул сифатида сотишар эди[2]. Бундан ташқари, Дорино илгари фақат Усмонийларга сотадиган тузни бошқаларга ҳам сота бошлади. Охир-оқибат, Ипсала ва Фиреcикдаги мусулмонларга энеизликлар томонидан ҳужум қилинди, улар ўз моллари билан шаҳарга савдо қилиш учун борганларида энеизликлар томонидан калтакландилар. Бу воқеалардан қаттиқ ғазабланган султон Меҳмед ИИ Энез устига юриш эълон қилди[3].
Юриш ва жанг
1456-йил 24-январда султон Меҳмед ИИ Энез томон юриш бошлади. Фракия текислигида қаттиқ қиш ҳукм сурарди. Шу билан бир пайтда Юнус пошо 10 та галера билан Энез портини қамал қилди. Аммо Дорино бу пайтда шаҳарда эмас эди. У вақтини отасининг саройида ўтказиш учун Самофракия оролига чекинган эди. Энез ва унинг ҳимоячилари тақдир ихтиёрига ташлаб қўйилди. Элчилар ҳайъати султон ҳузурига келиб, аҳолига зарар етказилмаслиги шарти билан таслим бўлишларини айтишди. Султон Меҳмед элчиларни хушмуомалалик билан қабул қилди, сўнгра Маҳмуд пошони шаҳарни эгаллаш учун юборди. Эртасига султоннинг шахсан ўзи шаҳар ичкарисига кирди. Доринонинг саройига бориб, у ердаги барча қимматбаҳо буюмларни мусодара қилди. Шаҳарни бошқариш учун султон Мурат исмли кишини амалдор сифатида қолдирди. Юнус пошога эса Имброс ва Самофракияни ҳам эгаллаш буюрилди. Юнус пошо Имбросга тушгач, унга содиқ бўлган Критовулосни ҳузурига чақирди, ҳибсга олинган Жон Ласаcарис Риндасеноснинг ўрнига Критовулосни ҳоким этиб тайинлади (Ласаcарис аввал Доринога бўйсунувчи ҳокими эди).
Шу билан бирга, Доринони қўлга олиш учун Самофракия оролига бир кема юборилди. Усмонийлар қўмондонига ишонмаган шаҳзода Дорино султоннинг ҳузурига ёлғиз боришни афзал билди. Аввал қизи ва совғаларини олдиндан юборди, сўнгра ўзи борди. Султон Меҳмед Доринога Македониядаги Зиҳне ерларини берди, аммо Дорино бу ерда яшашга чидаб бўлмайди дея турк соқчиларини ўлдирди ва христиан оламига қочиб кетди. Дорино Нахосга жойлашди, Гиаcомо ИИ нинг қизи Элисабетта Cриспо билан турмуш қурди ва умрининг охиригача ўша ерда яшади.
Усмонийлар қўшини 3 та оролни жанг қилмасдан эгаллади. Бу воқеалардан таъсирланган Лемнос аҳолиси султонга яширинча Ниcолло Гаттилусиодан шикоят қилишди. Улар оролга ҳоким этиб бошқа бир Усмонийлар вакили тайинланишини сўрашди. Султон Меҳмед буни юзага келган яхши имконият деб билиб, аввалги ҳоким Ҳамза пошонинг ўрнига Усмонийлар ҳокими сифатида Ҳадим Исмоил пошони тайинлади ва Лемносга юборди. Исмоил пошо оролга етиб келишидан аввал орол аҳолиси билан Домениcо Гаттилусио томонидан Лесбосдан юборилган Гиованни Фонтоно ва Спиэнта Cоломбото бошчилигидаги денгизчилар ўртасида жанг бошланди. Денгизчиларнинг баъзилари ўлдирилди, баъзилари эса асир олинди. Май ойида топшириғини якунлаган Исмоил пошо султон Меҳмедга совға сифатида 40 нафар Лесбос асирини олиб келди. Яқиндагина серб юришидан қайтган султон Меҳмед аввалига уларни қатл қилишни хоҳлади, аммо кейинчалик жонларини омон қолдириб, уларни қул сифатида сотди[4].
Манбалар
- ↑ İналcıк, Ҳалил. Курулуş Дöнеми Османлı Султанларı. İсам Яйıнларı, Жуне 2022 — 193-бет. ИСБН 9789753898997.
- ↑ Узуçарşıлı, İсмаил Ҳаккı. Османлı Тариҳи ИИ.Cилт — 32-33-бет. ИСБН 9789751600103.
- ↑ Тансел, Селаҳаттин. Османлı Кайнакларıна Гöре Фатиҳ Султан Меҳмед'ин Сияси ве Аскери Фаалиетлери. Тüрк Тариҳ Куруму, 2014 — 236-237-бет. ИСБН 9789751610812.
- ↑ Бабингер, Франз. Фатиҳ Султан Меҳмед ве Заманı. Алфа Басим Яйим Дагитим, Жулй 2021 — 211-212-бет. ИСБН 9786254493607.