Эирик Бакке (талаффузи: Эйрик Бакке; 1977-йил 13-сентябрда Согндал шаҳрида туғилган) — норвегиялик нафақадаги футболчи. Нафақага чиққанидан кейин Согндал мураббийи бўлди. Ўғли Жоҳан Жоҳанессен Бакке ҳам ҳозирда Молде ФК жамоасида футболчи.

Эирик Бакке
Бакке Согндал сафида, 2016-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эирик Бакке
Таваллуд санаси 1977-йил 13-сентябр (1977-09-13) (49 ёш)
Таваллуд жойи Согндал, Норвегия
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Согндал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1993—1999 Согндал 99 (18)
1999—2006 Леэдс Унитед 143 (8)
2005—2006 → Астон Вилла (ижара) 14 (0)
2006—2010 Бранн 82 (8)
2011—2012 Согндал 38 (1)
Миллий терма жамоа
1996—1999 Норвегия У21 28 (2)
1999—2008 Норвегия 27 (0)
Бошқарган клублари
2015—2021 Согндал
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2012-йил 20-декабр учун)

Клублардаги фаолияти

Согндал

Бакке Согндал сафида 99 та ўйин ўтказган. Отаси Свеин ҳам олдин ушбу жамоада ўйнаган.

Леэдс Унитед (1999—2006)

Баккени 1999-йилда Леэдс Унитед „Согндал“дан 1,75 миллион фунт стерлингга сотиб олинган. 1999- ва 2000-йилларда „Леэдс“даги фаолиятидаги жароҳатлар ва ёмон спорт формаси туфайли ҳатто 2004-йилгача ҳам асосий жамоада ўйнамаган эди.

СК Бранн (2006—2010)

2006-йил 31-августда Бакке СК Бранн билан икки йиллик шартнома имзолади ва Норвегияга қайтди. Шартнома Ҳардбалл томонидан молиялаштирилди. Баъзи оммавий ахборот воситалари Бакке ва Бранн билан жентелменлик битими бўлганини, агар каттароқ клуб уни қўлга киритмоқчи бўлса, Бакке Браннни тарк этиши мумкинлиги ҳақида даъво қилишди. Аммо, Бранн буни рад этди. 

Бакке Бранн сафида 2006-йилнинг 11-сентябрида Стабæкга қарши дебют қилди. 2007-йил 11-августда клубнинг азалий рақиби Росенборг БКга қарши ўйинда ғалаба голини киритди.

Бакке Браннга нафақага чиқишга яқин қолганида Норвегияда фаолиятини якунлашини ва яна бир ёки икки мавсум ўйнашини ваъда қилди. 2008-йилги мавсум олдидан Бакке Бранн сардорига айланди. 2008-йил 30-майда Бакке Бранн билан шартномасини 2010-йилгача узайтирди, аммо агар клуб Бранн Стадионига сунъий қоплама ётқизишга қарор қилса, шартномани қайта ўзгартириши ҳам мумкин эди.

Согндал (2011—2012)

Бакке 2011-йилда Согндал билан икки йиллик шартнома имзолади. 2012-йилнинг ноябрида профессионл футболни тарк этди[1].

Халқаро фаолияти

1999-йил январ ойида Исроилга қарши ўртоқлик ўйинида Эгил Øстенстадга ўринбосар сифатида майдонга тушиб Бакке Норвегия терма жамоасидаги дебютини ўтказди. Умумий 26 ўйин ўтказди ва бирорта ҳам гол урмади. Терма жамоадаги ўйини 2008-йилнинг март ойида Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинда бўлганди[2].

Фаолият статистикаси

2012-йил, декабр
Клуб Мавсум Лига Лига Кубок Лига кубоги Қитъа Жами
Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Леэдс Унитед 1999—2000 Англия Премер-лигаси 29 2 6 0 3 4 0 0 2 0 0 0 10 2 1 0 44 8 7 0
2000—2001 29 2 9 0 2 0 0 0 1 0 1 0 12 1 3 1 44 3 13 1
2001—2002 27 2 6 0 0 0 0 0 2 1 0 0 6 1 0 0 35 4 6 0
2002—2003 34 1 10 0 4 2 0 0 1 0 0 0 6 1 1 0 45 4 11 0
2003—2004 10 1 2 0 1 0 1 0 0 0 0 0 - - - - 11 1 3 0
2004—2005 Чампионшип 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0 0 0 - - - - 1 0 1 0
Астон Вилла (ижара) 2005—2006 Англия Премер-лигаси 14 0 1 0 0 0 0 0 3 0 0 0 - - - - 14 0 1 0
Леэдс Унитед 2005—2006 Чампионшип 9 0 1 0 0 0 0 0 0 0 0 0 - - - - 9 0 1 0
2006—2007 3 0 1 0 0 0 0 0 1 1 0 0 - - - - 4 1 1 0
Англияда жами 156 8 37 0 10 6 1 0 10 2 1 0 34 5 5 0 210 21 44 1
Бранн 2006 Типпелигаэн 7 0 0 0 0 0 0 0 - - - - - - - - 7 0 0 0
2007 10 1 0 0 3 0 0 0 - - - - 0 0 0 0 13 1 0 0
2008 21 0 0 0 1 0 0 0 - - - - 2 0 1 0 24 0 1 0
2009 18 2 2 0 3 1 0 0 - - - - - - - - 21 3 0 0
2010 26 5 7 0 0 0 0 0 - - - - - - - - 26 5 0 0
Согндал 2011 19 1 4 0 0 0 0 0 - - - - - - - - 19 1 0 0
2012 19 0 3 1 1 0 0 0 - - - - - - - - 19 0 3 1
Норвегиайда жами 120 9 16 1 8 1 0 0 - - - - 2 0 1 0 130 10 17 1
Жами фаолияти 276 17 53 1 18 7 1 0 10 2 1 0 36 5 6 1 340 31 61 2

Мураббийлик статистикаси

Жамоа Бошлаш Тугатиш Натижа
Ў Ғ Д М Ғалаба
Согндал ИЛ 1.01.2015 31.12.2021 222 100 50 72 045.05
Жами 222 100 50 72 045.05

Ютуқлари

Норвегия

Бранн

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „Эирик Бакке леггер опп“ (но). вг.но. ВГ (2012-йил 21-ноябр). Қаралди: 2012-йил 20-декабр.
  2. ↑ Норwай - Реcорд Интернатионал Плаерс (Wайбаcк Мачине сайтида 4 Май 2013 санасида архивланган) - РСССФ