Ejektor
Эжектор (франс. — отмоқ, чиқариб ташламоқ) — газ ёки суюқликларни сўриш (тортиш) да ишлатиладиган аппарат. Иши бошқа газ ва суюқликларнинг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган. Унда катга тезликда ҳаракатланаётган муҳит (газ ёки суюқлик)нинг кинетик энергияси иккинчи муҳитга ўтади. Газ ва суюқликларни ҳайдаб берадиган кўп машиналар (мас, оқим насослари, вакуум насослари)нинг ишлаши эжектор принсипига асосланган. Эжектор учиш аппаратларининг ёнилғи ва мой бериш ҳамда гидраачика тизимида, совитиш машиналари, пайвандлаш горелкалари, кондиционерлар, вентиляция қурилмалари ва бошқаларда ишлатилади. Суюқ ёқилғили ракета двигателининг ёниш камерасига ёнилғи беришда ҳам эжектордан фойдаланилади. Эжектор кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида аралаштиргич сифатида кенг қўлланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |