Ekibastuz
Экибастуз —(қозоқча: Екібастұз) Қозоғистон Республикаси Павлодар вилоятидаги шаҳар. 1898-йили пойдевори қурулиб, шаҳар мавқеини 1957-йилда олди. Темир йўл стансияси. Павлодардан 132 км жануби-ғарбда. Аҳолиси 128,584 киши (2012).
Экибастуз қоз. Екібастұз | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 51°43′47.2″Н 75°19′35.7″Э / 51.729778°Н 75.326583°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Павлодар вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Вербняк Александр Федорович |
| Асос солинган | 1898 |
| Илк эслатилиши | 1876 |
| Расмий тил(лар)и | қозоқча |
| Аҳолиси (2013) |
138,178 [1] |
| Миллий таркиб |
қозоқлар 49,60 % руслар 36,01 % украинлар 4,79 % татарлар 2,80 % олмонлар 2,14 % |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7187[2] |
| Почта индекс(лар)и | 141200 — 141209[3] |
| Автомобил коди | С, 14 |
|
| |
Экибастуз деб аталишининг сабаби

Экибастузда кўмир кони очилгунга қадар, унинг шарқий томонида тузли кўл азалдан „Экибастуз“ деган ном билан архив ҳужжарларда учрайди. Шунга боғлиқ бу ердан топилган кўмир кони ҳам, шунинг ёнидаги шаҳарча ва шаҳар ҳам „Экибастуз“ деб номланади. Экибастуз ёш шаҳар бўишига қарамай, ўзининг йирик корхоналари билан бутун жаҳонга таниқли. Қисқа вақт ичида Қозоғистоннинг „қора олтинли“ жойида пайдо бўлган шаҳар, замондошларимиз учун номи афсонага айланаяпти. Фақат Экибастузда биринчи маротаба Қозог'истондаги кўплаб олдинги қаторли техналогиялар билан таъминланди, янги типдаги қурол-аслаҳалар ўрнатилди. Экибастуз шаҳри — кончилар ва энергетикларнинг фахри. Ҳозирги кунда учта — „Богатир“, „Шимолий“ ва „Шарқ“ конларидан кўмир қазиб олинади. Экибастуз кўмири Қозоғистоннинг, О'рал ва Ғарбий Сибирнинг электр стансияларининг ишларини таъминлаб турибди. Шаҳар фақат географик жойи билан эмас, балки тарихий ўзгачалигига ҳам қараб ташкил топди.
Саноати
Кўмир қазиб олинади. Темирбетон буюмлари, таъмирлашмеханика, контранспорт жиҳозларини таъмирлаш, сут, пиво заводлари, гўшт комбинати ишлаб турибди. Экибастуз ёнида иссиқлик электр стансияси бор.
Аҳолиси
Шаҳар аҳолиси 2012-йилги маълумот бўйича 128 584 кишини ташкил қилди, шаҳар аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади, миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин: Аҳолининг миллий таркиби (1-январ 2010-йилги)[4]:
- қозоқлар — 71 899 коши (49,60 %)
- руслар — 52 198 киши (36,01 %)
- украинлар — 7 203 киши (4,79 %)
- татарлар — 4 052 киши (2,80 %)
- олмонлар — 3 103 киши (2,14 %)
- белоруслар — 1 235 киши (0,85 %)
- бошқуртлар — 661 киши (0,46 %)
- озарбайжонлар — 659 киши (0,46 %)
- молдаванлар — 623 киши (0,43 %)
- корейслар — 368 киши (0,25 %)
- чеченлар — 318 киши (0,22 %)
- поляклар — 318 киши (0,22 %)
- бошқалар — 2 329 киши (1,61 %)
- Жами — 144 966 киши (100,00 %)
| Йили | Жами, минг. киши | Эркакалар 1000 аёлга | Қозоқлар, минг киши | Қозоқлар, % | Эркаклар, минг киши | Аёллар, минг киши |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1989 | 135,0 | 959 | 26,7 | 19,8 | 66,1 | 68,9 |
| 1999 | 127,3 | 897 | 47,6 | 37,4 | 60,2 | 67,1 |
Ахборот Техналогия воситалари
- Экибастузда чиқаради:
- қозоқ тилида „Отарқа“ газетаси
- ҳафталик „Голос Экибастуза (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-08-02 санасида архивланган)“
- ахборот ҳафталиги „Вести Экибастуза“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-31 санасида архивланган)
- „Экибастузскоэ обозрениэ“ газетаси
- „Деловой Экибастуз“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-04-08 санасида архивланган) журнали
- реклама хабар ҳафталиги „Витрина“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-07 санасида архивланган)
Адабиётлар
- Краснополский А. По поводу стати К. Егорова „Поэздка на Екибастузскиэ каменноуголниэ копи“ // Рус. экон. обозрениэ. — 1900. — Н 5. — С. 111—121
- Панин Д. М. Лубянка — Экибастуз: Лагерниэ записки. — М.: „Обновлениэ“, 1990. ИСБН 5-85828-001-3.
- Солженицин А. И. Знают истину танки! Том девятий. Собраниэ сочинений в 9 томах. — „Терра“, 2005. ИСБН 5-275-01357-4.
- Солженицин А. И. Один ден Ивана Денисовича: Расскази. — М.: Центр „Новий мир“, 1990. ИСБН 5-85060-011-6.
- Шевченко С. П. Экибастуз. — Алма-Ата: „Казахстан“, 1982.
- Почётний гражданин города Экибастуза — ЦГБ Экибастуза, 2007.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |