Ekinofobiya

Экинофобия ёки ҳипофобия – бу отларга нисбатан бўладиган психологик қўрқув тури. Экинофобия юнонча пҳобос (пҳóбос) сўзидан олинган бўлиб, „қўрқув“ ва лотинча эқуус „от“ деган маънони билдирувчи сўзлар қўшилмасидан келиб чиққан. Гиппофобия атамаси юнонча пҳóбос сўзидан келиб чиққан бўлиб, юнонча от, ἵπос (ҳíппос) сўзидан олинган[1][2].
Фобия мисолини Фреуд амалга оширган Кичкина Ҳанснинг психоаналитик тадқиқотида кўриш мумкин.

Аломатлари
Экинофобия билан оғриган одам от ҳақида ўйласа ёки жисмонан отга яқин бўлса, унда қуйидаги аломатлар намоён бўлиши мумкин[3][4]:
- Қўрқув ҳисси
- Хавотир (ҳатто от дўстона ва бўшашган ҳолатида ҳам)
- Қалтираш
- Ваҳима
- Юракнинг тез уриши
- Нафас қисилиши
- Пулс тезлигининг кескин ошиши
- Кўнгил айниши
- Йиғлаш
Экинофобиядан азият чекувчилар орасида бошқа туёқлилар, шунингдек, эшак ва хачир каби бошқа туёқли ҳайвонлардан ҳам қўрқиш ҳолатлари кузатилган[5].
Сабаблари
Болалигида отлар билан бўлган салбий тажрибалар бу фобияни келтириб чиқариши мумкин. Экинофобия отдан йиқилиб тушиш ҳолати билан ҳам юзага келади (Машҳур мисол, Супермен роли билан танилган актёр Чристопҳер Реэве отдан йиқилиб, бўйнини синдириб олади, натижада умрининг охиригача бўйнидан пастки қисми фалажланади). Мазкур фобиянинг дастлабки босқичида кўп ҳолатларда одамлар отлардан узоқроқ юришни бошлайдилар ва бу аста-секин қўрқувдан жиддий фобия ҳолигача ривожланади[3][6][5].
Фобия ҳайвоннинг ўзидан оддий қўрқишдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Отнинг катталиги ва вазни, ҳамда унинг катта тишлари баъзи одамларни, айниқса болаларни қўрқитиши кўп кузатилади[7].
От ва айғирларнинг салбий медиа тасвирлари одамдаги қўрқувни кучайтириши мумкин[8].
Даволаш
Бу фобиядан азоб чекаётганлар учун кўплаб даволаш усуллари мавжуд. Когнитив хулқ-атвор терапияси маълум фобиялардан азият чекадиган одамлар учун даво шаклларидан бири ҳисобланади. Бу усул одамнинг қўрқуви ва уларнинг мавжудлиги сабабларига эътибор қаратади. Терапия қўрқув ортидаги фикрлаш жараёнларини ўзгартиришга ва уларга қарши туришга ўргатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу метод экинофобия билан оғриган одамларни даволашда самарали усуллардан бири сифатида этироф этилган[9][10].
Беморни отлар одамларга одатий шароитда таҳдид солмаслигига ва ҳатто одамлар отларнинг қирилиб кетишига сабабчи бўлганига ишонтириш, фобиядан ҳалос бўлишда ёрдам беради. Палеолит даврида ёввойи отлар одамлар учун муҳим озиқ-овқат манбаи бўлган. Европанинг кўп қисмларида от гўштини истеъмол қилиш 732-йилда папа томонидан тақиқлаганлигига қарамай, Ўрта асрлардан то ҳозирги замонгача давом этмоқда[11].
Машҳур экинофоблар
- Эриc Беррй, америкалик футболчи[12][13]
- Кристен Стеwарт, америкалик актриса[14]
- Роберт Паттинсон, британиялик актёр[15]
Манбалар
- ↑ „Эқуинопҳобиа дефинитион“. тҳефреэдиcтионаануарй2014.
- ↑ „Эқуинопҳобиа дефинитион/сймптомс“. медтермс.cом (2012-йил 14-июн). 2014-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „Эқуинопҳобиа: Ит'с фор реал“. ҳорсенатион.cом. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Эқуинопҳобиа - Сймптомс, Cаусес, анд Треатмент“. аллабоутcоунселинг.cом. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ 5,0 5,1 „Эқуинопҳобиа дефинитион/сймптомс“. медтермс.cом (2012-йил 14-июн). 2014-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Эқуинопҳобиа - Сймптомс, Cаусес, анд Треатмент“. аллабоутcоунселинг.cом. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Феар оф Ҳорсес - Эқуинопҳобиа“. феарофстуфф.cом. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Эқуинопҳобиа - Сймптомс, Cаусес, анд Треатмент“. аллабоутcоунселинг.cом. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Эқуинопҳобиа - Сймптомс, Cаусес, анд Треатмент“. аллабоутcоунселинг.cом. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ „Эқуинопҳобиа Треатмент (суммарй)“. ремедиэспоинт.cом. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-январ.
- ↑ Ричард Пиллсбурй. Но фореигн фоод: тҳе Америcан диэт ин тиме анд плаcе. Wествиэw Пресс, 1998 — 14-бет. ИСБН 978-0-8133-2739-6.
- ↑ Часе, Чрис. „Эриc Беррй ис сcаред оф тҳе Кансас Cитй Чиэфс' ҳорсе“. УСАТодай.cом (2012-йил 13-ноябр).
- ↑ „Топ 10 Wеирдест Cелебритй Пҳобиас: Тҳе Фамоус Фаcес анд Тҳеир Феарс“. ИБТимес.cом.
- ↑ „Cелебритиэс шаре феарс, пҳобиас“. ТҳеИндйЧаннел.cом. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-феврал.
- ↑ „Топ 10 Wеирдест Cелебритй Пҳобиас: Тҳе Фамоус Фаcес анд Тҳеир Феарс“. ИБТимес.cом.