Экипаж (франсузча: éқуипаге) 1) одамларни ташувчи от қўшилган енгил арава; фаэтон; 2) кема, космик кема, самолёт, танкнинг шахсий таркиби; 3) баъзи давлатлар ҳарбий денгиз флотидаги соҳил ҳарбий қисми. Келаётган мадад кучларини қабул қилиб жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.