Ekklesiya
Экклесия (юн.) - Юнонистонда халқ мажлисининг энг кўп тарқалган номи. Демократик полисларда (мас, милоддан аввалги В аср ўртасида Перикл давридаги Афинада) экклесия — қонун чиқариш, ижроия ва суд ҳокимиятига эга бўлган давлатнинг олий органи; мансабдорларни сайлаб уларни доимо назорат остига олган экклесия таркиби мулкий сенз белгилари орқали фуқаролар орасидан танлаб олинган. Одатда, экклесия ўз вазифасини буле — экклесия муҳокамаси учун олдиндан саволлар тайёрлаб қўядиган кенгаш билан амалга оширган. Бир қатор юнон полисларида халқ мажлислари махсус номлар билан аталган: Спартада — апелла, Делфа ва Фессалия шаҳриларида — агора, Аргос, Эпидавр, Гел, Акрагантда — алия. Сўнгги давр антик ёзувчилари асарларида халқ мажлислари ўтказиладиган жой ҳам экклесия деб аталган. Христианликда экклесия деб диндорлар жамоаси, баъзан бутун черков тушунилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |