Eklogit
Эклогит (юн. — танлаш) — чуқурликдаги метаморфик тоғ жинси; яхлит, баъзан варақсимон кўринишда бўлади. Асосан, гранат, пироксен (омфацит), квари ва рутилдан ташкил топган. Иккинчи даражали аксессор минераллардан кианит, корунд, санидин, коэсит, энстатит, графит, олмос ва флогопит учрайди. Аллотриоморф донадор, гранобластик структура ва яхлит текстурага эга. Кимёвий таркибига қўра базалт ва габброга ўхшаш. Геологик ётиш шароитига нисбатан эклогит 3 типга бўлинади: метамОрфик минтақалардаги эклогит глаукофанли сланецлар ва алпинотипли гипербазитлар билан ассоциацияда; гранулитли, гнейсли ва амфиболитли метаморфик мажмуаларда; кимберлитлар ва ишқорли базалтоидларда қўшилмалар (ксенолитлар) ҳосил қилувчи бўлади. Эклогит билан рутил конлари боғлиқ, анча чуқурликдаги эклогитлар орасидаги кимберлитларда эса олмос учрайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |