Ekskavator
Экскаватор (лотинча: ехсауо — ўяман, қазийман) — тоғ жинслари ва ерни (грунтни) қазиш, уларни транспорт воситаларига юклаш ёки тўплаш учун мўлжалланган қазишюклаш машинаси. Ер қазиш машиналарини яратиш ғоясини ХВИ асрда Леонардо да Винчи Экскаватор драглайн схемаси тарзида илгари сурди. Экскаватор нинг чизмасини биринчи марта рус муҳандиси А.А. Бетанкур ХИХ аср 20-йилларида ишлаб чиққан. 1834-йилда АҚСҲда В. Отисом натент олган; 1910-йилда биринчи электр двигателли Экскаватор, 1912-йилда дизел ёнилғисида ишлайдиган, 1920-йилларда релсда ҳаракатланиб, тўла буриладиган Экскаватор ишлаб чиқарилди. Кейинчалик Экскаватор нинг тузилиши такомиллаштириб борилди.
Экскаватор бир ковшли (узлуксиз ёки сиклли ишлайдиган) ва кўп ковшли (узлуксиз ишлайдиган) хилларга бўлинади. Экскаватор нинг асосий қисмлари; ковш (чўмич), шарнирли қулоч, куч қурилмаси (двигател), буриладиган корпус ва юриш қисми (гусеница, ғилдираклар). Бир ковшли Экскаватор нинг иш сикли кон жинси ёки грунтни кесиш ёки қазиш, тўлган ковшни бўшатиш ва ковшни забойга қайтаришдан иборат. Экскаватор нинг қуввати, тури ва иш шароитига қараб, иш сикли 15—80 сек давом этади. Юриш қисмларининг турига кўра, гусеницали, ғилдиракли, одимловчи, релсда юрадиган, сувда сузадиган, ғилдираклигусеницали; куч қурилмасининг турига кўра, бир двигателли ва кўп двигателли; ички ёнув двигателли, электр, гидравлик, пневматик ва аралаш двигателли; бошқариш турига қараб, қўлда, гидравлик, пневматик, электр билан ва аралаш бошқариладиган; иш органининг турига кўра, тўғри ва тескари куракли, драглайнли, грейферли ва бошқа Экскаватор лар бўлади. Тўғри куракли Э. кенг тарқалган. Бундай Экскаватор лардан фойдали қазилмаларни қазиб олишда, қаттиқ ва тошлоқ грунтларда зовурлар қазишда фойдаланилади. Тескари куракли Экскаватор тор зовурлар қазишда, унча катта бўлмаган зовурларда иншоотлар қуришда қўлланади. Драглайнли Экскаватор ўзи турган сатҳдан пастдаги грунтларни қазийди. Грейферли Экскаватор юклаш ишларида, зовур қазиш ва бошқалар мақсадларда ишлатилади. Турли алмаштириладиган жиҳозлар (монтаж ишлари, юк ортиш ва тушириш, бурғилаш, устунқозиқлар қоқиш ва бошқаларучун) билан жиҳозланган Экскаватор лар универсал Экскаватор дейилади. Гидроюритмали, яъни гидроэкскаваторлар ҳам кенг тарқалган. Уларда турли иш органлари буриладиган платформа билан шарнирли бирикади ва юқори (30—100 МПа) босимли насослар билан ҳаракатланади. Вазифасига қараб, бир ковшли Э., қурилишда, карерда, туннелда ишлатиладиган, кон очадиган, сузиб юрувчи ва бошқалар хилларга бўлинади. Туннел вашахта Экскаватор лари аксари ер ости ишларида қўлланади. Бир ковшли Экскаватор лар ковшининг сиғими — 160 м³гача.
Кўп ковшли Экскаватор иш жиҳозларининг турига қараб, занжирли ва роторли хилларга бўлинади. Занжирли Экскаватор ларда ковшлар (12—40 та) йўналтирувчи рама ғалтаклари бўйича ҳаракатланувчи узлуксиз занжирга маҳкамланади. Роторли Экскаватор ларда иш органи 6—12 та (баъзан 24 гача) ковш ўрнатилган ротордан иборат. Бунда грунт тўкиш конвеерига берилиб 150 м гача ташилади. Унинг ковлаш баландлиги 50 м гача, чуқурлиги эса 25 м гача бўлади. Роторли Экскаватор лар кўпроқ конларда ишлатилади. Ҳаракат йўналишига қараб, кўндалангига, бўйламасига қазийдиган ва буриладиган хилларга бўлинади. Кўп ковшли Экскаватор ларнинг иш унумдорлиги 15000 м³/соат гача етади. Экскаватор лар Россия, АҚСҲ, Германия, Франсия, Япония, Полша, Чехия ва бошқалар мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Тошкент экскаватор заводида ҳам Экскаватор лар ишлаб чиқарилган (1945—90).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |