Эхпосуре тҳерапй, таҳлика синдромларини даволаш усули ҳисобланади. У беморни безовталик манбаси ёки унинг контекстига ҳеч қандай хавф туғдирмаган ҳолда олиб киришга (десенсибилизация) асосланади. Бу уларнинг ташвиш ёки қайғуларини энгишга ёрдам беради деб қаралади[1]. Процессуал жиҳатдан бу усул лаборатория кемирувчиларни ўрганиш учун ишлаб чиқилган қўрқувни йўқ қилиш парадигмасига ўхшайди[2]. Кўпгина тадқиқотлар унинг умумий таҳлика синдроми, ижтимоий таҳлика, обсесисф-компулсив синдромлар[3], травмадан кейинги стресс(ТССБ) ва ўзига хос фобиялар каби касалликларни даволашда самарадорлигини кўрсатди[4].

Тиббий мақсадларда фойдаланиш

Умумий таҳлика синдроми (генералисед анхиэтй дисордер)

Экспозицион терапия умумий таҳлика синдроми бўлган одамлар учун самарали даволаш чораси бўлиши мумкинлиги ҳақида эмпирик далиллар мавжуд, хусусан, ин виво терапияси (ҳақиқий ҳаётий вазият орқали таъсир кўрсатиш)[5], бу умумий таҳликага нисбатан хаёлий таъсир қилишдан кўра кўпроқ самарадорликка эга. Бу даволаш усулининг мақсади травматик стимулларга тизимли ва бошқариладиган терапевтик таъсир қилиш ёрдамида ҳиссий тартибга солишни тарғиб қилишдир[6]. Экспозицион терапия таҳлика ва қўрқув билан курашаётган болалар учун ҳам қўллашга тавсия этиладиган усуллардан бири ҳисобланади.

Фобия

Экспозицион терапия фобияларни даволашнинг энг муваффақиятли усули ҳисобланади. Бу борада фобияларнинг бир-уч соатлик бир сеансли даволаш усуллари бўйича тадқиқотларни ўз ичига олган бир нечта мета-таҳлиллар чоп этилган. Тўрт йиллик даволанишдан кейинги кузатувда одамларнинг 90 фоизида қўрқув, ўзини олиб қочиш ва умумий руҳий бузилиш даражаси сезиларли тарзда пасайган, 65 фоизи эса ўзига хос фобия аломатларини сезмай қўйган[7].

Агорафобия ва ижтимоий таҳлика синдроми экспозицион терапия билан муваффақиятли даволанган фобияларга мисолдир[8].

Травмадан кейинги стресс

ПТСД (Пост-травматик стресс)да экспозицион терапия беморни қўзғатувчилар ва травма хотиралари ўртасидаги нейрон алоқаларни заифлаштириш мақсадида қўзғатувчи стимулларга таъсир ўтказишни ўз ичига олади. Бу қуйидагича бўлиши мумкин[9]:

  • реал ҳаётга оид триггер („ин виво“)
  • хаёлий триггер („хаёлий“)
  • виртуал реалликка таъсир қилиш
  • жисмоний йўл билан ҳосил қилинган триггер („интероцептив“)

Шакллари:

  • Сув тошқини — бемордаги қўрқувни йўқотиш учун тўғридан-тўғри қўзғатувчи стимулга таъсир қилиш.
  • Тизимли десенситизация („босқичма-босқич таъсир қилиш“) — беморни аста-секин травма билан боғлиқ бўлган, аммо травмадан кейинги стрессни қўзғатмайдиган ёрқинроқ тажрибаларни бошдан кечиришга ундаш.
  • Ҳикоявий экспозиция терапияси — бемор ёки беморлар гуруҳининг травматик тажрибалари ҳақида ёзма маълумотни яратиш; бу уларнинг ўз-ўзини ҳурмат қилиши ва ўз қадр-қимматини тиклашига хизмат қилади. Бу усул асосан қочқинлар билан, гуруҳлар ичида ишлаган ҳолатда қўлланади[10]. Шунингдек, у когнитив ишлов бериш терапиясининг муҳим қисмини ташкил қилади ва шартли равишда Америка Психологик Ассоциацияси томонидан ПТСДни даволаш учун тавсия этилади[10].
  • Узоқ муддатли экспозицион терапия (ПЕ) — травмадан кейинги стрессни даволаш учун мўлжалланган хулқ-атвор терапияси ва когнитив хулқ-атвор терапияси шакли бўлиб, иккита асосий даволаш процедураси — хаёлий ва ин виво таъсир қилиш билан тавсифланади. Хаёлий таъсир қилиш — бу травма хотирасини қайта-қайта „мақсадли“ такрорлашдир. Ин виво таъсир қилиш — бу травма ҳақида эслатувчи ёки ўзини хавфли ҳис қиладиган вазиятлар, жойлар ва нарсаларга (об’эктив хавфсиз бўлишига қарамай) аста-секин қарши туришдир. Қўшимча процедуралар травма хотирасини қайта ишлаш ва нафас машқларини ўз ичига олади. Америка Психология Ассоциацияси ПТни ПТСД учун биринчи даражали психотерапия даволаш чораси сифатида тавсия қилади[11].

Тадқиқотчилар 1997-йилда „Виртуал Виэтнам“ ссенарийси орқали ПТСД учун экспозицион терапияда Виртуал реаллик экспозицион (ВРЕ) терапияси билан тажриба ўтказишни бошладилар. Виртуал Виэтнам ПТСД Виэтнам фахрийлари учун босқичма-босқич таъсир қилиш орқали олиб бориладиган терапия сифатида ишлатилган. 50 ёшли кавказлик эркак айнан шу бўйича текширилган биринчи фахрий эди. Дастлабки натижалар ПТСДнинг барча меъёрлари бўйича даволаниш самарасини ва унинг олти ойлик кузатув давомида ҳам сақланиб қолганлигини кўрсатди. 16 нафар уруш фахрийси билан ўтказилган Виртуал Виэтнамнинг кейинги очиқ клиник синови ПТСД белгиларининг камайганини кўрсатди[12].

Бу усул, шунингдек, олти сеанс давомида имменсив компютер симуляцияларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий саҳналар воқелигини яратиш орқали бир нечта фаол армия аскарларида синовдан ўтказилди. Даволанишдан кейин бу аскарлардаги ПТСД белгилари сезиларли даражада камайди[13].  Экспозицион терапия cо-морбид ПТСД ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилишни даволашда ҳам натижалар кўрсатди.

Обсессив компулсив бузилиш

Экспозицион таъсир қилиш ва реаксиянинг олдини олиш (ЭРП ёки ЭХ/РП) Америка болалар ва ўсмирлар психиатрия академияси (ААCАП) ва Америка психиатрия ассоциацияси (АПА) томонидан тавсия этилган экспозицион терапиянинг вариантидир. Маё Cлиниc бу усулни ёшлар ва ўсмирлардаги обсессив-компулсив бузилиш (ОКБ) учун биринчи даражали даволаш усули сифатида энг бой эмпирик ёрдамга эга эканлигини таъкидлади.

ЭРП субектлар ўз қўрқувлари билан дуч келганда яхши натижа кўрсатади, деган ғояга асосланади, аммо қочиш реаксияси ёки таҳликани кечиктирадиган ёки йўқ қиладиган жараёнларни чеклаб ўтиш тавсия қилинади. ОCД ёки таҳлика синдроми бўлган одамларда қайғуга сабаб бўладиган фикр ёки вазият мавжуд бўлади. Бу одамлар, одатда, ўзига хос хатти-ҳаракатлар орқали бу қайғу билан курашадилар. Бироқ, ЭРП қўрқув, ташвиш ва ёки қайғуни қўрқинчли қўзғатувчига таъсир қилиш орқали мақсадли равишда уйғотишни ўз ичига олади. Бунда қайғуни камайтиришга хизмат қиладиган ритуал ёки бошқа мажбурий хатти-ҳаракатлардан воз кечиш керак. Беморга қайғу ўз-ўзидан йўқолгунча тоқат қилишни ўргатилади ва шу билан у ҳар доим ҳам ташвиш ёки таҳликани камайтириш учун ритуаллар зарур эмаслигини билиб олади. ЭРПнинг такрорий амалиёти давомида ОCД билан оғриган беморлар обсессив фикрлар ва тасвирларга юзага келишини кутишади, аммо шунда ҳам ташвишларни камайтириш учун мажбурий ритуалларни ўтказишга ҳожат йўқ.

ААCАП енгил ва ўртача оғирликдаги ОCД белгилари мавжуд ёшлар учун биринчи даражали даволаш учун когнитив хулқ-атвор терапиясини ва оғир ОCД учун комбинацияланган психотерапия ва фармакотерапияни тавсия қилади. Cочране Ревиэw нинг турли хил рандомизацияланган назорат синовлари бўйича ўтказилган текширувлари ЭРП ва фармакотерапия комбинациясининг махсус назорат ёки таблетка-плацебодан устунлиги, аммо ЭРП ёки фармакотерапия ўртасидаги самарадорликнинг ўхшаш таъсир кўрсаткичлари мавжудлиги ҳақидаги такрорий топилмаларни тақдим этди.

Техникалар

Экспозицион терапия одатда Павловнинг респондент cондитионинг принсипига асосланади. ЭҲМ терапевти қўрқув қўзғатувчиси билан бирга келадиган идрок, ҳис-туйғулар ва физиологик қўзғалишни аниқлайди ва кейин қўрқувни асосидаги қочиш паттернларини бузишга ҳаракат қилади. Бу беморга тобора кучайиб бораётган қўрқувни келтириб чиқарадиган стимулларга таъсир қилиш орқали амалга оширилади. Қўрқув охиригача йўқолгунча аниқ („статик“) ёки яширин („динамик“ — „Меҳтод оф Фаcторс“ га қаранг) бўлиши мумкин бўлган доимий равишда кучайиб борувчи қадамлар ёки қийинчиликларнинг (иэрархия) ҳар бирида минималлаштирилади. Бемор исталган вақтда процедурани тугатиши мумкин.

Экспозиция жараёнининг уч тури мавжуд. Биринчиси ин виво ёки „реал ҳаёт“. Ушбу турдаги терапия беморни ҳақиқий қўрқувга олиб келадиган вазиятларга дучор қилади. Мисол учун, агар кимдир омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқса, у одамдан кичик бир гуруҳ одамларга нутқ сўзлаш талаб қилиниши мумкин. Таъсир қилишнинг иккинчи тури хаёлий бўлиб, беморлардан ўзлари энг қўрққан вазиятни тасаввур қилишлари сўралади. Ушбу процедура қўрқинчли фикрлар ва хотираларга қарши туриши керак бўлган одамлар учун фойдалидир. Экспозициянинг учинчи тури интеросептив бўлиб, у ваҳима ёки травмадан кейинги стресс бузилиши каби аниқроқ касалликлар учун қўлланиши мумкин. Беморларда юрак уриш тезлигининг ошиши ва нафас қисилиши каби белгилари кузатилиши мумкин. ЭҲМнинг барча турлари биргаликда ёки алоҳида ишлатилиши мумкин.

Далиллар экспозицион терапиянинг самарадорлигини аниқ қўллаб-қувватласа-да, баъзи клиник терапевтларлар, айниқса, ПТСД ҳолатларида, хаёлий таъсир қилиш терапиясидан фойдаланишда ноқулайлик ҳис қилишади. Улар жараённи тўла тушунмасликлари, ундан фойдалана олишларига ишончлари етишмаслиги ёки одатда, ўз мижозларида бунга нисбатан контрендикацияларни кўришлари мумкин.

Сув тошқини терапияси ҳам беморни қўрқинчли стимулларга дучор қилади, аммо аниқки, сув тошқини қўрқув иэрархиясининг энг қўрқинчли элементидан бошланади, экспозиция эса энг кам қўрқув уйғотувчи омил ҳисобланади.

Экспозиция ва жавобнинг олдини олиш

Экспозицион терапиянинг экспозиция ва жавобнинг олдини олиш (ЭРП ёки ЭХ/РП) турида қочиш реаксиясидан воз кечиш қарори фақат махсус машғулотлар давомида эмас, балки ҳар доим сақланиши керак. Шундай қилиб, субект нафақат қўрқув қўзғатувчисига кўникишни бошдан кечиради, балки қўрқувга жавоб бермайдиган хатти-ҳаракатларни ҳам машқ қилади. Бундаги ўзига хос хусусият шундаки, одамлар ўзларининг қўрқувларига қарши туришади ва қочиш реаксиясини тўхтатадилар. Америка Психиатрия Ассоциацияси ЭРП энг бой эмпирик ёрдамни кўрсатишини таъкидлаб, ОCДни даволаш учун ЭРП ни тавсия қилади[14].

Ушбу турдаги терапия одатда қисқа муддатли таҳликага сабаб бўлса-да, бу обсессив ва компулсив симптомларнинг узоқ муддатли қисқаришини осонлаштиради . Одатда, ЭРП терапия курсининг охирида релапснинг олдини олиш ҳам кўзда тутилади.

Тарих

Экспозициядан терапия усули сифатида фойдаланиш 1950-йилларда, Ғарб клиник амалиётида психодинамик қарашлар ҳукмронлик қилган ва хулқ-атвор терапияси биринчи марта пайдо бўлган бир пайтда бошланган. Жанубий Африкалик психологлар ва психиатрлар биринчи марта фобия ва таҳлика билан боғлиқ муаммолар каби патологик қўрқувни камайтиришнинг бир усули сифатида экспозициядан фойдаланганлар ва улар ўзларининг усулларини Маудслей Ҳоспиталнинг ўқув дастурида Англияга олиб келишган.

Жосепҳ Wолпе (1915-1997) психиатрик муаммоларни хулқ-атвор муаммолари сифатида даволашга қизиқиш уйғотган биринчи психиатрлардан бири эди. У бошқа хулқ-атвор психологлари, жумладан, Жанубий Африкадаги Cапе Тоwн университетининг психология бўлимида ишлаган Жамес Г. Тайлор (1897-1973) билан ҳам бу борада фикрлашган. Гарчи унинг аксарият ишлари нашр этилмаган бўлса-да, Тайлор таҳлика учун экспозиция терапиясини қўллаган биринчи психолог эди, шу жумладан реаксиянинг олдини олиш билан ситуацион таъсир қилиш усуллари — кенг тарқалган таъсир қилиш терапияси усули ҳали ҳам қўлланади. 1950-йиллардан бошлаб, бир неча турдаги таъсир қилиш терапияси ишлаб чиқилди, жумладан, тизимли десенситизация, флудинг, импулсив терапия, узоқ муддатли экспозицион терапия, ин виво экспозицион терапия ва хаёлий таъсир қилиш терапияси.

Онглилик (Миндфуллнесс)

2015-йилги тақризларда экспозицион терапия ва онглилик ўртасида параллеллик борлигини таъкидланган, медитация „экспозиция ҳолатига ўхшайди, чунки [онглилик] амалиётчилари ўзларининг ҳиссий тажрибаларига мурожаат қилишади, тана ва таъсирчан жавобларни қабул қилишади ҳамда ички реактивликдан сақланадилар[15]“. Тасвирий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вентромедиал префронтал кортекс, ҳипокампус ва амигдала экспозиция терапиясидан таъсирланади; тасвирий тадқиқотлар ушбу қисмларда онгни ривожлантириш бўйича ўхшаш фаолликни аниқлади.

ЭМДР

Кўз ҳаракатини десенситизациялаш ва қайта ишлаш (ЭМДР) экспозиция терапияси (десенсибилизация) элементини ўз ичига олади, аммо бу самарали усулми ёки йўқлиги ҳануз баҳсли ҳисоблаанди[16].

Тадқиқот

Экспозиция терапиясини лабораторияда Павловнинг парадигмаларидан фойдаланган ҳолда текшириш мумкин. Уларни ўрганиш учун каламуш ёки сичқон каби кемирувчилардан фойдаланиш асосий нейробиологик механизмларни ўрганишга, шунингдек, фармакологик қўшимчаларни синаб кўришга имкон беради.

Яна қаранг

Ҳаволалар

  1. ↑ Мерс & Давис 2007, сс. 141–2
  2. ↑ Мерс, К.М.; Давис, М. (2007). „Мечанисмс оф Феар Эхтинcтион“. Молеcулар Псйчиатрй. 12-жилд, № 2. 120–50-бет. дои:10.1038/сж.мп.4001939. ПМИД 17160066.
  3. ↑ Ҳупперт; Ротҳ (2003). „Треатинг Обсессиве–Cомпулсиве Дисордер wитҳ Эхпосуре анд Респонсе Превентион“ (ПДФ). Тҳе Беҳавиор Аналйст Тодай. 4-жилд, № 1. 66–70-бет. дои:10.1037/ҳ0100012. 2012-10-30да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2013-01-12.
  4. ↑ Бöҳнлеин, Жосча; Алтегоэр, Луиса; Муcк, Нина Кристин; Роэсманн, Кати; Редлич, Роннй; Даннлоwски, Удо; Леэҳр, Элисабетҳ Ж. (Жануарй 2020). „Фаcторс инфлуэнcинг тҳе суccесс оф эхпосуре тҳерапй фор спеcифиc пҳобиа: А сйстематиc ревиэw“. Неуросcиэнcе & Биобеҳавиорал Ревиэwс (инглизча). 108-жилд. 796–820-бет. дои:10.1016/ж.неубиорев.2019.12.009. ПМИД 31830494.
  5. ↑ Жоҳанна с. Каплан, ПҳД; Давид ф. Толин, ПҳД (6 Септембер 2011). „Эхпосуре Тҳерапй фор Анхиэтй Дисордерс“. Псйчиатриc Тимес. Псйчиатриc Тимес Вол 28 Но 9. 28-жилд, № 9. Қаралди: 2021-09-21.
  6. ↑ Парсонс, Т.Д.; Риззо, А.А. (2008). „Аффеcтиве оутcомес оф виртуал реалитй эхпосуре тҳерапй фор анхиэтй анд спеcифиc пҳобиас: А мета-аналйсис“. Жоурнал оф Беҳавиор Тҳерапй анд Эхпериментал Псйчиатрй. 39-жилд, № 3. 250–261-бет. дои:10.1016/ж.жбтеп.2007.07.007. ПМИД 17720136.
  7. ↑ Каплан, Ж. С.; Толин, Д. Ф. (2011). „Эхпосуре тҳерапй фор анхиэтй дисордерс: Тҳеоретиcал мечанисмс оф эхпосуре анд треатмент стратегиэс“. Псйчиатриc Тимес. 28-жилд, № 9. 33–37-бет. 2020-05-15да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2022-11-02.
  8. ↑ Вöгеле, Cлаус; Эҳлерс, Анке; Меер, Андреа Ҳ.; Франк, Моника; Ҳаҳлwег, Курт; Марграф, Жüрген (2010). „Cогнитиве медиатион оф cлиниcал импровемент афтер интенсиве эхпосуре тҳерапй оф агорапҳобиа анд соcиал пҳобиа“. Депрессион анд Анхиэтй. 27-жилд, № 3. 294–301-бет. дои:10.1002/да.20651. ПМИД 20037922.
  9. ↑ „Wҳат Ис Эхпосуре Тҳерапй?“.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Нарративе Эхпосуре Тҳерапй (НЕТ)“. Америcан Псйчологиcал Ассоcиатион.
  11. ↑ „Cлиниcал праcтиcе гуиделине фор тҳе треатмент оф посттрауматиc стресс дисордер (ПТСД) ин адулц.“. Америcан Псйчологиcал Ассоcиатион (2017).
  12. ↑ Риззо АА, Ротҳбаум БО, Граап К. Виртуал реалитй апплиcатионс фор cомбат-релатед посттрауматиc стресс дисордер. Ин: Фиглей CР, Наш WП, эдиторс. Cомбат стресс инжурй: Тҳеорй, ресеарч, анд манагемент. Неw Ёрк: Роутледге; 2007. пп. 420-425
  13. ↑ Регер, Г.М.; Гаҳм, Г.А. (2008). „Виртуал реалитй эхпосуре тҳерапй фор аcтиве дутй солдиэрс“. Жоурнал оф Cлиниcал Псйчологй: Ин Сессион. 64-жилд, № 8. 940–6-бет. дои:10.1002/жcлп.20512. ПМИД 18612993.
  14. ↑ Коран, ЛМ; Ҳанна, ГЛ; Ҳолландер, Э; Нестадт, Г; Симпсон, ҲБ; Америcан Псйчиатриc, Ассоcиатион. (Жулй 2007). „Праcтиcе гуиделине фор тҳе треатмент оф патиэнц wитҳ обсессиве-cомпулсиве дисордер“ (ПДФ). Тҳе Америcан Жоурнал оф Псйчиатрй. 164-жилд, № 7 Суппл. 5–53-бет. ПМИД 17849776.
  15. ↑ Танг, ЙЙ; Ҳöлзел, БК; Поснер, МИ (Април 2015). „Тҳе неуросcиэнcе оф миндфулнесс медитатион“. Натуре Ревиэwс. Неуросcиэнcе. 16-жилд, № 4. 213–25-бет. дои:10.1038/нрн3916. ПМИД 25783612.
  16. ↑ „Эе Мовемент Десенситизатион анд Репроcессинг фор Пост-Трауматиc Стресс Дисордер | Соcиэтй оф Cлиниcал Псйчологй“. www.див12.орг (2017-йил 6-март).