Экспромт (лотинча: — тайёр, тез) — махсус тайёргарликсиз, ҳозиржавоблик билан яратилган асар, импровизация. Достон, терма, шеър, аския, сўз ўйини, лапар, ёр-ёр, қўшиқ ва бошқалар кўринишларда бўлиши мумкин. ХВИИИ асрда Франсияда, ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Россияда (Н.Карамзин, А. Пушкин, М. Лермонтов ва бошқалар ижодида) кенг тарқалган. В. Маяковский, М. Светлов, Ғ.Ғулом, шунингдек, ўзбек бахшилари, аскиячилари учун характерли. Мусиқада — бадиҳагўйлик тарзида (асосан, фортепиано учун) яратилган чолғу песа. Мустақил жанр сифатида ХИХ аср бошида романтик композиторлар ижодида юзага келган (Я. Воржишек, Г. Маршнер). Ф. Шуберт, Ф. Шопен, Ф. Лист Э.нинг мумтоз намуналарини яратишган. Экспромт турли (соната, мураккаб 3 қисмли, вариация ва бошқалар) шаклда бўлиши мумкин.