Экссентрик (лотинча, – „ажратиш“ маъносини биддирадиган олд қўшимча ва марказ) – техникада – айланиш ўқи геометрикс ўқи билан мос тушмайдиган думалоқ диск. Кулачокли механизмларт тўғри чизиқ бўйича ҳаракатланаётган штангага таъсир қилиб, уни зарур траектория бўйича ҳаракатланишга мажбур қилади. Шарнирли механизмларда айланиш ўқи атрофида тўлиқ айланувчи звено – кривошип вазифасини ўтайди. Экссентрик токарлик станокларида ишлов бериладиган буюмларни қисиб қўйиш учун ишлатилади. Астрономияда – оламнинг геоцентрик системасидаги қўшимча айлана. Қуёшнинг доимий бурчак тезлиги билан Ер атрофидаги йиллик ҳаракатини тасаввур қилиш учун қадимий юнон астрономи Гиппарх киритган. Қуёшнинг эклиптика бўйича нотекис ҳаракатланишига сабаб шуки, у маркази (С) Ер (Т) билан мос тушмайдиган экссентрик айланаси бўйича ҳаракатланади.