Экссудат (лотинча, — ташқарига чиқаман, ажраламан) — яллиғланиш туфайли майда веналар ва капиллярлардан атрофдаги бўшлиқ ва тўқималарга сизиб чиқадиган суюқлик. Таркибида оқсил, лейкоцитлар, эритроцитлар ва кўпинча микроблар бўлади. Экссудат ҳамма яллиғланиш жараёнларида ҳосил бўлиб, тана бўшликларида тўпланади. Экссудат атрофдаги тўқималарни сиқиб, улар фаолиятининг бузилишига, яллиғланиш ўчоғидан тўқималарга ёриб ўтганда инфексия тарқалишига сабаб бўлади. Таркибига кўра, Экссудатнинг сероз, йирингли, қонли, фибриноз ва ҳоказо турлари ажратилади. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, Экссудат ҳеч бир асорациз, батамом сўрилиб кетади. Экссудат шиш билан кечадиган касалликларда кузатиладиган транссудатдан фаркланади. Экссудат турлари:

  1. Катарал
  2. Фибринозли
  3. Геморрагик
  4. Йирингли
  5. Чирик
  6. Аралаш

Сероз экссудат тиниқ, солиштирма оғирлиги паст (1015-1020), таркибида оқсил миқдори кам , ҳужайра элементлари (асосан ПЯЛ , макрофаглар)ни кам тутган суюқлик. Бундай экссудат асосан сероз пардаларнинг яллиғланишида (плеврит,перитонит,перикардит, куйишнинг 2 босқичида) учрайди. Йирингли экссудат ўз таркибида кўп миқдорда оқсил, лейкоцитлар, нисбатан кўпроқ заҳарли антигенларга бой яллиғланиш суюқлиги.