Экстрадиция (лотинча – дан ва – бериш) – бир давлатдан бошқа бир (хорижий) давлатга ўз фуқаросини (ёки чет эл фуқаросини) ушлаб бериш. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни беришга, халқаро шартномаларда кўрсатилганидек, фақат тегишли давлатлар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган ҳолларда ёки „ўзаролик принсипига“ асосан йўл қўйилади. Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принсипларига асосан, фуқароларга нисбатан ўлим жазоси ёки қийноққа солиш хавфи бўлган давлатларга экстрадиция қилишга йўл қўйилмайди.