Ektoparazitlar
Эктопаразитлар (экто… ва юнонча – текинхўр), ташқи паразитлар – хўжайин ҳайвон ёки ўсимлик танаси, пояси сиртида яшаб, унинг ҳисобига озиқланиб яшовчи организмлар. Масалан, вилт касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар, баъзи ҳашаротлар ўсимлик эктопаразитлардир. Одатда, паразитлар личинкаси ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан хўжайин организм қалқони (калта шокиладор афитис – калифорния қалқондорининг паразити, тилларанг афитис – жигарранг қалқондор паразити), сохта пилласи (карам пашшасининг катта ёшли личинкаси танасида паразитлик қилувчи алеохара қўнғизи личинкаси) билан ҳимояланган бўлади, баъзан хўжайин организмлар кавакларда, жониворлар инида, ўралган баргларда ва бошқалар ёпиқ ерларда, улар билан бирга эса эктопаразитлар ҳам яшайди. Эктопаразитлар хўжайин организмда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ривожланиши мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |