Ekvador
Эквадор, Эквадор Республикаси – Жанубий Американинг шимоли-ғарбий қисмидаги давлат. Майдони 283,6 минг км². Аҳолиси 13,447 млн. киши ʻ (2002). Пойтахти – Кито шаҳри. Маъмурийжиҳатдан 21 провинсияга бўлинади.
Эквадор Республикаси Репúблиcа дел Эcуадор
| |
|---|---|
|
Шиор: Диос, патриа й либертад (Испанча: Ҳудо, Ватан ва Озодлик) | |
|
Мадҳия: Салве, Оҳ Патриа | |
|
| |
| Пойтахт | Кито |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Рафаэл Cорреа Делгадо | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
24-май 1822 |
| Майдон | |
• Бутун |
283,560 км2 (72-ўрин) |
• Сув (%) |
5 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
13,363,593 (65-ўрин) |
| • Зичлик | 47/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$52,770 мил. (76-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$3,949 |
| Пул бирлиги | АҚШ Доллар (УСД) |
| Вақт минтақаси | УТC–5/–6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–5/–6 |
| Қисқартма | ЭC |
| Телефон префикси | 593 |
| Интернет домени | .эc |
|
| |
Давлат тузуми
Эквадор – республика. Амалдаги конституцияси 1998-йил 10-августда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (2005-йил апрелдан Алфредо Паласио), у 4 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиши мумкин эмас. Қонўн чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (1 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва у томонидан тайинланадиган ҳукумат амалга оширади; президент ҳукуматга ҳам бошчилик қилади.
Табиати
Эквадор экваторда жойлашган. Шимолида Колумбия, жанубий ва шарқда Перу билан чегарадош. Ғарбда Тинч океан сувларига туташ. Тинч океандаги Галапагос ороллари ҳам Эквадорга қарайди. Эквадор ҳудуди табиий жиҳатдан 3 қисмга бўлинади: Оренте (тоғ одди текисликлар), Серра (Анд тоғлиги) ва Коста (тоғ этаги ва Гуаяс водийси пасттекисликлари). Кордилера тоғларининг ички ён бағирларида сўнган (Чимборасо – Эквадор нинг энг баланд нуқтаси, 6262 м) ва ҳаракатдаги (Котопахи ва бошқалар) вулканлар бор. Асосий фойдали қазилмалари: нефт, табиий газ, олтин, кумуш, олтингугурт, тошкўмир, марганец, мис ва полиметалл рудалари. Иқлими Орентеда экваториал, Серрада тоғекваториал, Костада субеқваториал Иқлим. Ўртача ойлик температура Кито (2800 м баландлик)да 13°, жанубида 23° дан 27° гача. Йиллик ёғин 100 мм дан (жан.да) 6000 мм гача (Анд тоғларининг шарқий ён бағирларида). Йирик дарёлари: Гуаяс, Путумаё, Напо, Тигро. Ҳудудининг 75% ўдшон (асосан, нам тропик ўрмон). Урмонларда айиқ, ягуар, ёввойи мушук ваб. сут эмизувчи ҳайвонлар яшайди. Илон, тошбақа, эчкемар, денгиз игуанаси, тимсоҳ, қуш кўп. Тупроқлари подзоллашган қизил, тоғўтлоқ ва аллювиал тупроқ. Галапагос, Котопахи, Сангай ва бошқалар миллий боғлари бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг 40% индейслар (асосан, кечуа) ва 40% га яқини испаниндейс метислари, қолганлари оқ танлилар. Расмий тил – испан тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Шаҳар аҳолиси 62%. Муҳим шаҳарлари: Кито, Гуаякил, Куэнка.
Тарихи
Эквадор ҳудудида қадимдан ХВИ аср бошларига қадар индейс қабилалари яшаган. ХВ аср охирида инклар забт этган. 1526-йил Эквадор соҳилига испан конкистадорлари келиб ўрнашди. 1531—33 йилларда Ф. Писарро бошчилигидаги конкистадорлар экспедицияси Эквадор ҳудудини эгаллаб олди. ХВИ асрнинг 40-йилларида аҳолининг испанларга қарши қўзголонлари бўлиб ўтди. 1563— 1739-йилларда Эквадор Кито ауденсияси номи билан Перу вицеқироллиги, 1739—1822-йил ларда Янги Гранада вицеқироллиги таркибида. 1809-йил аҳолининг мустақиллик учун ҳаракати авж одди. 1822-йил Испания мустамлакачилиги тугатилди. 1830-йил майгача Кито вилояти номи билан Буюк Колумбия таркибида бўдди. 1830-йил мустақил давлатга айланди ва Эквадор Республикаси деб номланди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—45) Эквадор фашистик блокдаги давлатлар билан муносабатларни узди. 1944— 46 йиллар ҳокимиятга турли партия ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳукумат бошчилик қилди. 1972-йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳарбий ҳукумат мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат секторини мустаҳкамлаш сиёсатини олиб борди. 1979-йилдан ҳокимиятга фуқаролик ҳукумати бошчилик қилиб келмоқда. 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 2-январда тан олган. Миллий байрами – 10-август – Мустақиллик эълон қилинган кун (1809).
Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари
Сўл демократик партия, 1977-йил тузилган; Демократик партия, 1979-йил асос солинган; Эквадор Коммунистик партияси, 1926-йил ташкил этилган; Консерватив партия, 1855-йил тузилган; Халқ демократик партияси,1978-йил асос солинган; Радикал либерал партия, 1878-йил ташкил этилган; Социалхристиан партия, 1951-йил тузилган. Эквадор меҳнаткашлари конфедерацияси, 1944-йил асос солинган; Меҳнаткашларнинг бирлашган фронти, 1971-йил ташкил этилган; Эквадор синфий ташкилотлар конфедерацияси, 1938-йил тузилган; Эквадор эркин касаба уюшма ташкилотлари конфедерацияси, 1962-йил асос солинган.
Маъмурий бўлинмалари
Эквадор 24 провинсияга (испанча: провинcиас), бўлинган бўлиб, ҳар бири ўзининг маъмурий марказига эга:

| Провинсияллари | Майдони (км2) | Аҳолиси(2021)[1] | Маркази | |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 8,189 | 895,503 | Cуэнcа | |
| 2 | 4,148 | 211,413 | Гуаранда | |
| 3 | 3,669 | 285,960 | Азогуэс | |
| 4 | 3,790 | 188,167 | Тулcáн | |
| 5 | [[Филе:|23х15пх|бордер |алт=|линк=]] Чимборазо | 5,999 | 528,104 | Риобамба |
| 6 | 6,085 | 494,716 | Латаcунга | |
| 7 | 5,879 | 724,123 | Мачала | |
| 8 | 14,893 | 651,917 | Эсмералдас | |
| 9 | 8,010 | 33,769 | Пуэрто Бақуэризо Морено | |
| 10 | 15,927 | 4,446,641 | Гуаяқуил | |
| 11 | 4,611 | 482,326 | Ибарра | |
| 12 | 11,100 | 525,984 | Ложа | |
| 13 | 7,100 | 932,593 | Бабаҳоё | |
| 14 | 19,427 | 1,573,950 | Портовиэжо | |
| 15 | 23,875 | 200,737 | Маcас | |
| 16 | 12,476 | 136,434 | Тена | |
| 17 | 21,691 | 163,095 | Пуэрто Франcисcо де Ореллана | |
| 18 | 29,068 | 117,155 | Пуё | |
| 19 | 9,692 | 3,284,186 | Қуито | |
| 20 | [[Филе:|23х15пх|бордер |алт=|линк=]] Санта Элена | 3,696 | 409,810 | Санта Элена |
| 21 | 4,180 | 466,423 | Санто Доминго | |
| 22 | 18,612 | 235,537 | Нуэва Ложа | |
| 23 | 3,222 | 597,011 | Амбато | |
| 24 | 10,556 | 122,921 | Замора |
Тҳе провинcес аре дивидед инто cантонс анд фуртҳер субдивидед инто паришес (парроқуиас).
Хўжалиги
Эквадор – йирик нефт саноатига эга бўлган аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 16,8%, нефт ва кон саноати 14,5%, қайта ишлаш саноати 15,3% ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи тармоқ. Эквадор – банан етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири (йилига ўртача 5,32 млн. тонна ҳосил йиғиб олинади). Шунингдек, кофе, какао ўстирилади. Шакарқамиш, пахта, шоли, картошка, маккажўхори, буғдой, соя, тамаки экилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Ҳудудий сувларидан __ балиқ, креветка, лангуот овланади. Ўрмонда қимматбаҳо дарахтдан ёғоч тайёрланади, гевея дарахтидан каучук олинади.
Саноати
Саноатининг етакчи тармоғи – нефт қазиб олиш; табиий газ, мис ва қўрғошин рудалари, олтин, ку^муш, олтингугурт ҳам қазиб олинади. Йилига ўртача 8,2 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, селлюлозақогоз, семент корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.
Транспорти
Транспорт йўлининг узунлиги 0,97 минг км, автомобил йўллари узунлиги 43,1 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 504 минг т дедвейт. Йирик портлари: Гуаякил, Балао, Эсмералдас. Кито ва Гуаякидда халқаро аэропортлар бор. Эквадор четга нефт ва нефт маҳсулотлари, банан, креветка, кофе, балиқ, какао, шакар чиқаради. Четдан саноат хом ашёси ва ярим фабрикатлар, машина ва жиҳозлар, қоғоз, картон, озиқ-овқат олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Лотин Америкаси мамлакатлари, Япония билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – АҚСҲ доллари.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданнймаърифий муассасалари
Эквадорда врачлар 5 тиббиёт олий мактабида тайёрланади. Мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Бошланғич ва ўрта мактабларда ўқиш муддати 12 йил (бошланғич мактабда 6 йил, ўрта мактабда 6 йил). Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам фаолият юритади. Ўрта махсус ўқув юртлари, 20 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Кито шаҳрида Марказий ва Католик унтлар, Куэнка шаҳридаги университет. Эквадор академияси, Кито шаҳридаги тиббиёт фанлари академияси ва 20 дан ортиқ илмий муассаса ва жамиятларда илмий текшириш ишлари олиб борилади. Кутубхоналари: Марказий унт, Кито шаҳридаги миллий ва муниципал, Куэнка шаҳридаги университет ва муниципал кутубхоналар. Музейлари: Мустамлака санъати музейи, шаҳар ʻсанъат ва тарих музейи, археология ва этнография музейи, антропология музейи, геология музейи (ҳаммаси Кито шаҳрида).
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Эквадорда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Бандера роха“ („Қизил байроқ“, назарий журнал, 1940-йилларда асос солинган), „Вистасо“ („Шарқ“, 1 ойда 2-марта чиқадиган журнал, 1957 йдан), „Комерсио“ („Савдо“, кундалик газета, 1906 йдан), „Летрас дел Экуадор“ („Эквадор адабиёти“, ойлик адабий журнал, 1944-йилдан), „Ой“ („Бугун“, кундалик газета, 1982-йилдан), „Пуэбло“ („Халқ“, ҳафталик газета, 1946-йилдан), „Ултимас нотисиас“ („Сўнгги хабарлар“, кундалик оқшом газета, 1938-йилдан), „Универсо“ („Коинот“, кундалик газета, 1921-йилдан), „Экспресо“ („Экспресс“, кундалик газета, 1973-йилдан). Экуапресс, давлат ахборот агентлиги, 1982-йил ташкил этилган. „Асосиасон экуаториана де радиодифусон“, радиостялар уюшмаси. 300 га яқин тижорат радиостансия фаолият юритади. Бир қанча тижорат телевидение хизмати, жумладан, „Корпорасон экуаториана де телевисон“ (1967-йил тузилган) хизмати мавжуд.
Адабиёти
Адабиёти испан тилида ривожланмоқда. Мустамлакачилик даври (ХВИ аср боши – ХИХ аср боши)да тарихий ва диний асар ҳамда шеърлар яратилди. Мустақиллик учун уруш йиллари „Хунин давридаги ғалаба. Боливарга қўшиқ“ одаси муаллифи Х. Х. Олмедо самарали ижод қидди. ХИХ асрнинг 30-йилларидан аср охиригача насрда романтизм ҳукмронлик қилди (Х. Л. Мерининг „Куманда“ романи, 1825). ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида шеърият модернизм руҳида ривожланди, насрда натурализм таъсири сезилди. Х.Икас ва ХХ асрнинг бошқа ёзувчилари ирқий камситиш шароитида индейс ва метисларнинг ижтимоий фожиасини акс этгирдилар. Х. дела Куадра, Х. Галегос Лара, Жорге Қуэироло Браво, Э.Хил Хилберт, А.Пареха Диескансеко, Д.Агилера Малта, П. Х. Вера ва бошқалар ёзувчилар, Х.Каррера Андраде, Х. Э. Адоум ва бошқалар шоирлар ўз асарларида халқнинг ҳаққоний турмушини, унинг ижтимоий зиддиятларини кенг ёритдилар.
Меъморлиги ва тасвнрий санъати
Эквадор индейсларининг қадимий санъати Перунинг тараққий этган маданияти билан боғлиқ (кулоллик, ҳайкалчалар, металл буюмлар, шарқий раёнларда тош истеҳкомлар). ХВИ асрдан Эквадорда шаҳарлар барпо этилабошлади. 17— ХВИИИ асрларда биноларбарокко услубида қурилди (меъмор А.Родригес), улар маҳаллий анъанавий чиройли ўйма нақшлар билан безатилди. Диний мазмундаги ранг-тасвир (Н. Х. де Горивар) ва ҳайкалтарошлик (индейс М.Инли, ХВИИИ аср) ўзига хос. ХХ асрнинг ўрталаридан ҳозирги замон меъморлиги ривожлана бошлади. О.Гуаясамин, Э. Кингман, Д.Паредес каби рассомлар меҳнаткаш халқ, асосан, индейслар турмушини акс этгирдилар. Эквадорда кулоллик, тўқувчилик, ниқоблар ясаш, кумушдан буюмлар ишлаш, тош ва ёғоч ўймакорлиги ривожланган.
Мусиқаси
Эквадор халқ мусиқаси (креол ва индейс) Боливия, Перу, Шим. Ғарбий Аргентина мусиқаларининг ажралмас қисми сифатида ривожланиб келмоқда. ХИХ асрдан профессионал мусиқа шаклланди (композитор А.Балдеон ва бошқалар). 1870-йил Кито шаҳрида Миллий консерватория очидди. ХИХ аср 2-ярмида композитор ва мусиқашунос П. Траверсари, композитор ва фолклоршунос С. Л. Марено, ХХ аср 2-ярмида композиторлар С. М. Дуран, акаука Л. ва Г. Салгадо машҳур бўлган. Кито ва Куэнка шаҳриларида консерваториялар бор.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |