Ekvatorial Gvineya
Экваториал Гвинея (ўзбекча: расмий номланиши Экваториал Гвинея Республикаси) – Африка экваторидан шимолроқда, Атлантика океани соҳилида жойлашган давлат. Таркибига материк қисм – Рио Муни ҳамда Биоко ороли ва бошқалар майда ороллар киради. Майдони - 28,1 минг км2. Аҳолиси - 498,1 минг киши (2002). Пойтахти – Малабо шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 провинсия (ргоуце)га бўлинади[1].
Экватор Гвинеяси Республикаси | |
|---|---|
|
Шиор: Унидад, Паз, Жустиcиа (Испанча: Иттифоқ, Тинчлик, Адолат) | |
|
Мадҳия: Cаминемос писандо ла сенда | |
|
| |
| Пойтахт | Малабо |
| Расмий тил(лар) | Португалча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Теодоро Обианг Нгуэма Мбасого | |
| Мигуэл Абиа Битео Бориcó | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
12-октабр 1968 |
| Майдон | |
• Бутун |
28,051 км2 (145-ўрин) |
• Сув (%) |
<1 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
535,881 (166-ўрин) |
| • Зичлик | 19/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$25,690 мил. (103-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$47,940 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХАФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | ЭК |
| Телефон префикси | 240 |
| Интернет домени | .гқ |
|
| |
Давлат тузуми
Экваториал Гвинея – республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 17-ноябрдаги референдумда маъқулланган; 1995-йилда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент; у умумий овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади ва яна бир неча марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент (халқ вакиллари палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Экваториал Гвинея континентал қисмининг ер юзаси баландлиги 600–900 м бўлган тоғликлар (энг баланд жойи 1200 м), соҳили камбар пасттекислик. Биоко вулканли оролида мамлакатнинг энг баланд жойи —СантаИсабел чўққиси (3008 м) бор. Иқлими экваториал, доим сернам. Ойлик ўртача температура 24° дан 28° гача. Ёғин миқдори йилига 2000 мм дан зиёд, оролларда 2500 м гача. Дарё кўп, ҳаммаси серсув ва серостона, фақат қуйи қисмида кемалар қатнайди. Асосий дарёси – Мбини. Ўсимликлари қизилсариқ латерит тупроқдарда ўсувчи доим яшил сернам экваториал ўрмонлардан иборат. Ўрмонларда қимматбаҳо ёғоч олинадиган 150 дан ортиқ дарахт тури – мойли ва кокос палмалари, темир дарахти, окуме ва бошқалар ўсади. Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил: маймун, кийик, мангуст, ғизол, фил, қоплон ва бошқалар яшайди.
Аҳолиси
Аҳолисининг аксариятини бантуларга мансуб фанг ва буби халқлари ташкил этади. РиоМуни соҳилида бенга, комбу, ленге ва бошқалар халқлар яшайди. Расмий тил – испан тили. Диндорларнинг асосий қисми католиклар; протестантлар ҳам бор. Аҳолининг бир қисми анъанавий маҳаллий динларга эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 29,2%. Муҳим шаҳарлари: Малабо, Бата.
Тарихи
1472-йил бошида Португалиянинг Фернандо По бошчилигидаги экспедицияси Гвинея қўлтиғидаги оролга келиб тушди (кейинчалик бу орол Фернандо По номи билан аталди; 1979-йилдан Биоко о.) ва уни ўз мулки деб эълон қилди. 1592-йилдан оролларни мустамлакага айлантириш ҳаракати бошланди. 1778-йилдан у Испания Гвинеяси номи билан Испания мулки бўлиб қолди (1843-йилдан Испания оролда мустаҳкам ўрнашиб олди). Мамлакатнинг материк қисми – РиоМуни Испания ва Франсия мулкига айланди (улар ўртасидаги чегара 1900-йил белгилаб олинди). Экваториал Гвинея аҳолиси кўп йиллар мобайнида ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашиб келди. Айниқса, бу кураш ХХ асрнинг 30-йиллари охиридан жиддий тус олди. 1960-йил Испания ҳукумати Экваториал Гвинеянинг мустамлака мақомини бекор қилишга мажбур бўлди ва уни Испаниянинг „денгиз орти“ провинсиясига айлантирилганлигини эълон қилди. 1964-йил унга „ички мухторият“ мақомини берди. Миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши натижасида 1968-йил 12-октябрда мамлакат Экваториал Гвинея номи билан мустақилликка эришди. Экваториал Гвинея 1968-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 17-январда тан олган ва 1993-йил 24-июнда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами – 12-октябр – Мустақиллик куни (1968).
Сиёснй партиялари
Социалдемократик партия, 1991-йил тузилган; Экваториал Гвинея демократик партияси, 1987-йил тузилган; Либералдемократик конвент; Социал демократия учун конвергенсия; Социалдемократик халқ конвенти.
Иқтисодиёти
Экваториал Гвинея – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги 46%, саноат 33%, хизмат кўрсатиш тармоғи 21% ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги – мамлакат иктисодиётининг асоси. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% қишлоқ хўжалигида банд. Деҳқончилик ва ёгоч тайёрлаш муҳим рол ўйнайди. Экспорт учун какао, кофе, банан, мойли палма етиштирилади. Ички эҳтиёж учун маниок, батат, ер ёнғоқ, маккажўхори, шоли, ситрус мевалар, сабзавот экилади. Ўрмонда ёввойи мойли палма мевалари йиғилади, қимматбаҳо ёгоч тайёрланади. Чорвачилик суст ривожланган. Балиқ овланади.
Саноати, асосан, майда ҳунармандчилик корхоналаридан иборат. Палма мойи ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, ёғоч тилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари бор. Йилига ўртача 20 млн. кВцоат электр энергияси ҳосйл қилинади.
Автомобил йўлларй уз. 2,7 минг км. Денгиз портлари – Бата, Малабо. Четга кофе, какао, ёғоч чиқаради. ЧетДан озиқовқат, машина ва жиҳозлар, кенг истеъмол моллари олади. Ташқи савдода Камерун, АҚСҲ, Япония, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – КФА франки.
Тиббий хизмати
Экваториал Гвинеяда 1100 ўринли 20 га яқин касалхона, 150 дйспенсер, 600 дан зиёд қишлоқ тиббиёт пункти бор. Врачлар чет элда тайёрланади.
Халқ маорифи
Мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилган. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактаб 8 йиллик. Тўлиқ ўрта маълумот олиш учун 9— 11синфларда 3 йил ўқиш лозим. Турли ҳунар мактаблари бор. Малабода маъмурий хизматчилар мактаби ва ўқитувчилар тайёрлаш (бошланғич мактаблар учун) мактаби, Бата шаҳрида ўрта махсус маълумот берувчи Политехника институти фаолият кўрсатади. 1980-йилдан Малабо ва Батада Испания университетининг сиртқи таълим филиаллари ишлайди. Олий маълумотли кадрлар чет элда тайёрланади. Малабода кутубхона бор.,Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Экваториал Гвинеяда „Африка 2000“ журнал (3 ойда 1-марта испан тилида), „Вос дел пуэбло“ („Халқ овози“, испан тилида) газ., „ЭлСол“ („Қуёш“) ҳафтаномаси (испан тилида) нашр этилади. Экваториал Гвинея миллий радиоси ҳукумат радиостясидир. Экваториал Гвинея миллий телевидениеси, телекўрсатув хизмати, Малабо шаҳрида жойлашган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Халқ турар жойлари ёғочдан тўғри бурчакли қилиб қурилади ва томи икки нишабли бўлиб, палма япроқлари билан ёпилади. Шаҳарлар, асосан, тартибсиз қурилган 1 қаватли уйЛардан иборат бўлиб, катта майдонни эгаллайди (Малабо ва Бата шаҳриларида 2—3 қаватли). ХХ асрнинг бошларида айрим бинолар сохта готика услубида, 60-йилларда замонавий Европа меъморлиги руҳида (Малабодаги аэропорт ва телеграф, Бата шаҳридаги радиостя, съездлар саройи ва бошқалар) қурилди. Экваториал Гвинеяда ёғоч ўймакорлиги (турли рақсларда кийиш учун ниқоблар, думалоқ барабанлар тайёрлаш), ёғочдан геометрик нақшлар билан безатилган қўнғироқчага ўхшаш (лебо) мусиқа асбоблари ясаш ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |