Экзарх (юн. бошловчи, бошлиқ, раҳбар) - дастлаб қадимги Юнонистонда хорнинг бошқарувчиси. Кейинчалик раҳбарлик титули, жумладан, қадимги Римда Бош коҳин.Илк Византияда йирик провинсияларнинг бош раҳбари. Православлик ва католикликда алоҳида черков округи бошлиғининг титули[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 421.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.