Ekzogamiya
Экзогамия (экзо... ва юн. — никоҳ) — ибтидоий жамиятда бир уруғ ёки жамоа аъзолари орасида жинсий муносабатларнинг тақиқланганлиги. Экзогамиянинг дастлабки ва кўп тарқалган шакли ибтидоий жамоа давридаги ота уруғи ёки она уруғи орасида ўзаро қариндошлик муносабатларидаги уруғчилик экзогамиядир. Экзогамия пайдо бўлиши ҳақидаги қарашларни, асосан, 3 гуруҳга ажратиш мумкин. Баъзи бир тадқиқотчилар (Л.Г.Морган ва бошқалар) экзогамиянинг келиб чиқишини қонқариндошлар ўртасидаги никоҳ натижасида юзага келадиган зарарли оқибатлардан қутулиш зарурати билан, бошқалари эса (Э. Тайлор, А. М. Золотарев, К. ЛевиСтрос) кишиларнинг ижтимоий алоқаларни кенгайтириш ва жамоалараро муносабатлар ўрнатишга интилиш билан изоҳлайдилар. 3-гуруҳ тадқиқотчилари (С.П. Толстов, Ю. И. Семёнов) эса Э.ни аввало жамоада ижтимоий тинчликни қарор топтириш воситаси бўлган, чунки шу тариқа жинсий муносабатлар ва улар билан боғлиқ бўлган низолар жамоа доирасидан ташқарига чиқариб қўйилган, деб ҳисоблайдилар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |