Элам тили — қадимий Элам давлатида ва Эрон тоғликларининг жан. қисмида милоддан аввалги 3—1-минг йилликларда яшаган халқнинг (ўлик) тили. Дравид тиллари билан қариндошлиги аниқланган. Элам тилининг илк ёдгорликлари — ибодатхоналарнинг хўжалик ҳужжатлари — қад. элам даврига (милоддан аввалги 30—24 асрлар) мансуб бўлиб, илк элам расмли (иероглифик) сўзбўғин ёзувида ёзилган (ҳали тўлиқ ўрганилмаган). Ушбу давр охирларида Элам тилида чизиқли бўғинли элам ёзуви ва аккад миххати қўллана бошлаган (ХИИИ асрга мансуб подшолик битимлари). Ўрта элам даврида ёдгорликларнинг матнлари миххатда битилган (милоддан аввалги 14—12алар). Янги элам даврига подшолик ёзишмалари, хўжалик ҳужжатлари мансуб (милоддан аввалги ВИИИ—ВИ асрлар). Урарту ҳудудидан Элам тилидаги бадиий матн (милоддан аввалги ВИИИ аср) топилган. Милоддан аввалги ВИ— ИВ асрларда Ахоманийлар давлатининг Эрон ҳудудида Элам тили расмий тил ҳисобланган. Ушбу тилдаги кўпданкўп яхлит матнли ёдгорликлар айни шу даврга мансуб. Бироқ унинг лексикаси, кўплаб калкалари, синтаксиси, услуби қадимий форс тилининг кучли таъсирига учраган эди. Элам тили илк ўрта асрларгача сақланиб қолган, деган тахминлар мавжуд[1].

Элам тили
Мамлакатлар Элам
Тил кодлари

Манбалар

  1. ↑ "Элам тили" ЎзМЕ. Э-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил