Elbek Rahimov
| Элбек Раҳимов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
16-январ 1990-йил |
| Вафоти |
17-август 2021-йил (31 ёшда) Чироқчи тумани |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | спортчи |
| Фаолият йиллари | 2001—2021 |
| Миллати | ўзбек |
| Дини | ислом |
Элбек Раҳимов (1990-йил 16-январ, Қарши шаҳри — 2021-йил 17-август, Чироқчи тумани) — ўзбекистонлик спорт устаси, мураббий.
Фаолияти
2001-йилдан спортнинг ушу-санда тури билан шуғулланиб келган. 2004-йил ушу-санда бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2006-йил Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. 2006-2010-йилларда турли халқаро турнирларда қатнашган. 2014-2021-йилларда „Геолог“ спорт мажмуасида мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик Эриэлл компаниясида оператор бўлиб ишлаган[1].
Вафоти
2020-йил декабрда Элбек Раҳимовнинг укаси Акмал Раҳимов ва Зуҳриддин Боймирзаев орасида ўзаро жанжал келиб чиқади, 2021-йил 17-июлда Элбек ўз укасининг ёнини олиб, у йигит билан келишмовчиликка борган.
Боймирзаев ўч олиш мақсадида бир гуруҳ ёш йигитлар билан келишиб (7 киши[2]), 17-август куни эрталаб 07:00 атрофида Қаршидаги кўп қаватли уйнинг эшиги олдида Элбек Раҳимовни кутиб туришган. Соат 09:35 лар атрофида Элбек Раҳимов уйдан чиққан вақт кўплаб гувоҳлар олдида унга турли темир буюмлар ва пичоқ билан тан жароҳатлари етказишган. Сўнг, жароҳатланган спортчини машинага ортиб, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб боришган. Етказилган тан жароҳатлари натижасида Элбек Раҳимов шифохонада вафот этган[1][3].
Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумонланган шахслар қўлга олинган[3], улардан икки нафари 16 ва 17 ёшлардаги мактаб ўқувчиларидир[1]. 19-август куни Қашқадарё вилоят прокуратурасида ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари иштирокида мазкур воқеага багишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов[2], Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев[1], Олий суд раиси Козимжон Комилов қатнашди[4].
2022- йил 13-январ куни Қашқадарё вилоят Жиноят судида 26 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб судга юборилганлиги боис ушбу шахсларнинг иши судда кўрилмоқда.
Ютуқлари
- 2004 йил — Ўзбекистон чемпиони
- 2005 йил — Осиё ўйинлари ғолиби
- 2006-2010 йиллар — Халқаро мусобақалар ғолиби
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Генпрокурор и глава МВД — об убийстве спортсмена Элбека Рахимова“. Газета.уз. Қаралди: 25 августа 2021.
- ↑ 2,0 2,1 „«Улар ўртасида келишмовчилик олдинроқ бошланган» — ички ишлар вазири“. Бугун.уз. 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-08-2021.
- ↑ 3,0 3,1 „Қашқадарёда ўлдириб кетилган спортчи иши бўйича тафсилотлар очиқланди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-08-2021.
- ↑ „Элбек Раҳимов қотиллиги ташкилотчиси яширинган жойидан ушланди — Бобожонов (видео)“. Қалампир.уз. Қаралди: 19-08-2021.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |