Elbek Shukurov
Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров (1988-йил 18-мартда Тошкент шаҳрида туғилган) — Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими. 2009-йил Тошкент аграр университетини бакалавриат босқичини тамомлаган[1]. Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси[2].
Фаолияти
Илк фаолиятини 2005-йилда Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаган. 2013—2015-йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда Ўзбекистон Либерал демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2017-йилнинг июлидан 2018-йил августгача Ёшлар иттифоқининг Тошкент кенгашини бошқарган. Тошкент ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 2018—2020-йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020-йилдан то ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлган.
Сергели туманининг аввалги ҳокими Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов август ойи бошида эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мурод Турғунович Исабоевга вақтинчалик Сергели тумани ҳокими вазифасини бажариш юклатилганди. 2021-йил декабрда Жаҳонгир Ортиқхўжаев Элбек Шукуров, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарларига нисбатан ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланган.
Шукуров „меҳнатда ташаббускорлигини рағбатлантириш“ мақсадида ўзига 35 миллион сўм миқдорда устама ҳақи белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Унинг Алтер Эго лойиҳасига берган интервюсида айтишича, туман ҳокимларининг ойлиги 5-6 миллион сўм атрофида[3].
Элбек Шукуров пандемия вақтида мурал чиздирган. Мурал юзасидан Шукуров: „Менимча, бу асар пандемия қурбонлари учун ўзига хос ёдгорлик ва улар хотираси учун ҳурмат белгиси бўлди. Яратилган образ — фуқаролар эътиборини яна бир бор шифокорларимиз мардлиги ва жасоратига қаратиш учун имконият“ деб айтган[4].
Ҳасан Майчеев Элбек Шукуров билан ҳамкорликда мурал чизишга рухсат олган[5].
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида мазкур партия вакили Элбек Шукуров ўзбошимчалик билан қуриб олинган обектлар ҳамда Ўзбекистон республикаси қонунларига хилоф равишда қурилган бинолар хусусида фикр билдириб ўтган. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари „Собиқ Совет иттифоқидан қолган мерос“ ҳақидаги пости ҳақида изоҳ берди ва узр сўради[6].
Шахсий ҳаёти
Шукуров Cаптива автомобил русумидан фойдаланади[7]. У Гулноза Саидовага „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик кўкрак нишонини топширган[8].
Манбалар
- ↑ „Элбек Шукуров Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди“ (2020-йил 25-август). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди“ (2022-йил 10-август). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қўйлиқ бозорини кўчириш зарурат эканини айтган Бектемир ҳокимини рағбатлантирди, ўзини ўзи мукофотлаган Сергели ҳокимини эса жазолади“ (2021-йил 26-декабр). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „“Деворга ҳар хил сўзларни ёзиб кетгандан кўра, чиройли сурат тургани яхши”. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кўп қаватли уйларга мураллар чизиш ишлари бошланишини ма’лум қилди“ (2022-йил 2-март).
- ↑ „“Чизилган асар қанчалик танқидий бўлмасин, ўчирилмаслиги шарт”. Тошкент биноларини безаётган мурал ва стрит-арт ижодкорларининг муаммолари ўйлаганимиздан-да кўпми?“ (2022-йил 10-март). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
- ↑ „Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари “Собиқ Совет иттифоқидан қолган мерос” ҳақидаги пости ҳақида изоҳ берди ва узр сўради“ (2022-йил 7-август). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Ортиқхўжаевдан пойтахтнинг собиқ раҳбаригача. Тошкент ҳокимлари қайси русумдаги хизмат машинасидан фойдаланади?“ (2022-йил 13-апрел). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
- ↑ „“Биз ҳам ҳаётнинг текис кўчаларида юришни хоҳлаймиз”. Кутилмаганда оёқ-қўли ишламай, бир кунда ҳаракатдан қолган Гулноза Саидова кечинмалари“ (2022-йил 22-апрел). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.