Элдор Қосимов (1978-йил 8-май – 2015-йил 12-август) – ўзбекистонлик собиқ профессиоонал футболчи, ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Элдор Қосимов
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 8-май 1978-йил
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР, УССР
Вафот санаси 12-август 2015-йил(2015-08-12)
(37 ёшда)
Вафот жойи Ўзбекистон
Бўйи 178 м (584 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2001 Ангрен 60+ (53)
2001—2003 Бухоро 51 (27)
2004 Ясси Сайрам 34 (5)
2005 Ордабаси 11 (0)
2005 Бухоро 9 (2)
Миллий терма жамоа
2000 Ўзбекистон 2 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Профессионал фаолиятини Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги „Семург“ клубида бошлаган. 1999-йилги мавсумда Элдор 36 та гол уриб, биринчи лига турнирининг энг яхши тўпурари бўлган. 2000—2001-йилларда Қосимов „Семург“ жамоаси таркибида Ўзбекистон олий лигасида ўйнаб, 50 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган.

2001—2003-йилларда „Бухоро“ жамоасида ўйнаган. 2004—2005-йилларда Қозоғистоннинг „Ясси-Сайрам“ ва „Ордабаси“ клубларида ўйнаган. 2005-йилнинг ёзида Элдор Бухорога қайтиб келган. 2006-йилда жиддий жароҳат олганидан сўнг профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган.

2015-йил 12-августда вафот этди[1].

Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйинлар

№ сана Шаҳар Рақиб Ҳисоб Алмаштириш Гол Турнир
1. 2000-йил 29-феврал Тошкент, Ўзбекистон Мўғулистон 8:1 Maydonga tushirilgan 46' Gol 85' Ўртоқлик учрашуви
2. 2000-йил 18-май Бангкок, Таиланд Таиланд 0:2 Maydondan chiqarilgan 51' Ўртоқлик учрашуви

Манбалар

Ҳаволалар