Eldor Tulyakov
Элдор Собиржонович Туляков (1986-йил 9-июлда туғилган, Тошкент вилояти, Оржоникидзевский тумани) — ўзбек сиёсатчиси.
| Элдор Собиржонович Туляков | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1986-йил 9-июл (36 ёш) Оржоникидзевский тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Касби | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати |
Биографияси
Элдор Туляков „Тараққиёт стратегияси“ маркази ижрочи директори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, „Миллий Тикланиш“ демократик партияси Марказий Кенгаши аъзоси.
Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича икки томонлама шартномалар асосида хорижий инвестицияларни ҳимоя қилиш мавзусида мустақил тадқиқотчи.
Элдор Туляков Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг тижорат ҳуқуқи факултетини тамомлаган ҳамда Франкфурт ҳуқуқ ва молия университетида ҳуқуқ магистри даражасини олган (Институте фор Лаw анд Финанcе, Университй оф Франкфурт).
Чирчиқ шаҳридаги 2 ва 7-сонли мактабларда таҳсил олган.
2019-йил 22-декабр куни Элдор Туляков халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган[1].
Манбалар
- ↑ „Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларини рўйхатга олиш тўғрисида“ (уз). Тошкент шаҳар ҳокимлиги. 2021-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-январ.