Eleanor Elizabeth Bourne
| Элеанор Элизабетҳ Боурне | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
4-декабр 1878-йил Жанубий Брисбане, Қуээнсланд |
| Вафоти |
23-май 1957-йил (78 ёшда) Нундаҳ, Қуээнсланд |
| Касби | Шифокор |
| Фаолият йиллари | 1916—1918 |
| Унвони | Маёр |
Элеанор Элизабетҳ Боурне (1878-йил 4-декабр – 1957-йил 23-май) – австралиялик шифокор. У тиббиёт соҳасида ўқиган биринчи Қуээнсланд аёли. Биринчи жаҳон уруши даврида кўнгилли бўлиб урушда қатнашган австралиялик 15 нафар шифокор аёллардан бири[1].
Ҳаёти ва таълими
Боурне Австралиянинг Қуээнсланд штати, жанубий Брисбанеда туғилган. Отаси Жоҳн Сумнер Пеарс Боурне ер комиссияси судининг раиси бўлган, онасининг исми Жане Элизабетҳ[2]. Элеанор Боурне бошлангич мактабни аъло баҳоларга битиради, 1891-йилги штат имтиҳонида биринчи ўринни эгаллайди. 1892-йилда Брисбанедаги грамматикага мўлжалланган қизлар махсус мактабига ўқишга киради. Бу ердан тиббиётга оид китобларни топа олмагани учун, шифокор бўлиш ниятида Брисбанедаги бошқа ўғил болаларга мўлжалланган грамматика мактабига ўқишга киради. 1896-йилда ўрта таълимни тугатиб, олий маълумотнома олиш учун ариза топширади. 1896-йилда Сидней университатида тиббиёт йўналишида ўқиб, Қуээнсланднинг биринчи аёл шифокори бўлишга эришади. 1903-йил 6-июлда тиббий бакалавр ва жарроҳлик магистри даражаларида ўқишни тамомлайди. Ўқиш даврида тиф касалига чалиниб ётиб қолганига қарамай тўртта маълумотномани қўлга киритишга муваффақ бўлган[1].
Карераси
1903-йилдан Боурне Сидней аёллар касалхонасида резидент тиббий ходим сифатида фаолият бошлайди. 1907-йилда умумий шифокор бўлишдан аввал Брисбенедаги болалар шифохонасида ишлаган. 1911-йилда халқ таълими бўлимида ишлайди ва Қуээнсланд бўйлаб саёҳат қилиб болаларни даволайди. Департамент билан келишмовчиликлар ва оғир иш сабабли у иш жойини ўзгартиришга қарор қилади ҳамда 1916-йилда Лондондаги Қироллик армияси тиббиёт корпусига тиббий лейтенат бўлиб қўшилади. У ўқиган Энделл Стреэт номидаги Лондон ҳарбий госпитали доктор Флора Мюррей ва Луиза Гарретт Андерсон томонидан ташкил қилинган ва фақат аёллардан иборат[1][2]. 1917-йилда Боурне маёр унвонини олган ҳамда Қиролича Марй армиясининг қўшимча корпусига тиббий назоратчи сифатида хизмат қилган. 1920-йилда Соғлиқни сақлаш бўйича ҳизматлари учун диплом олган, кейинчалик фаолиятини Британияда давом эттирган. 1937-йилгача Cарлисле шаҳрида шифокор ёрдамчиси ҳамда болалар ва оналар соғлигига маъсул шахс сифатида ишлаган. Нафақага чиққандан сўнг яна Қуээнсландга қайтган[2].
Вафоти
Боурне 1957-йил 23-майда Нундах хусусий шифохонасида вафот этган. Жанубий Брисбане қабристонига дафн этилган. У турмуш қурмаган. Cоок шаҳрининг Cанберра чаккасидаги Боурне кўчаси унинг номига аталган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ҳамилтон, Робйн „ЭЛЕАНОР ЭЛИЗАБЕТҲ БОУРНЕ: А ФЕМАЛЕ ДОCТОР'С ЭХПЕРИЭНCЕ ИН WАРТИМЕ“. Қуээнсланд'с Wорлд Wар 1 Cентенарй блог. Стате Либрарй оф Қуээнсланд (2015-йил 3-август). Қаралди: 2016-йил 29-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Белл, Жаcқуэлине „Элеанор Элизабетҳ Боурне (1878–1957)“, . Боурне, Элеанор Элизабетҳ (1878–1957). Cанберра: Натионал Cентре оф Биограпҳй, Аустралиан Натионал Университй.
- ↑ „Аустралиан Cапитал Территорй Натионал Мемориалс Ординанcе 1928-1972“. Аустралиан Говернмент Газетте. Периодиc (Натионал: 1974–1977) (1976-йил 13-апрел), с. 1. Қаралди: 2020-йил 9-феврал.