„Элеанор Ригбй“ (таржимаси „Элеанор Ригбй“, талаффузи: Элинор Ригби) — „Тҳе Беатлес“ инглиз гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1966-йил эълон қилинган „Револвер“ албомига киритилган. Шунингдек, „Еллоw Субмарине“ қўшиғи билан бир қаторда қўшалоқ „А“ томонли сингл ўлароқ чиқарилган. Таронани асосан Паул МcCартней ёзган ва ижро этган, аммо муаллиф ўлароқ Леннон–МcCартней кўрсатилган[3].

„Элеанор Ригбй“
Тҳе Беатлес сингли
Револвер албомидан
А томон „Еллоw Субмарине“
Чиқарилган санаси 1966-йил 5-август (1966-08-05)
Ёзиб олинган 28–29 апрел ва 6-июн 1966-йил
Студия ЭМИ, Лондон
Жанр Барокко-поп,[1] арт-рок[2]
Давомийлиги 2:08
Лейбл Парлопҳоне (Буюк Британия),
Cапитол (АҚШ)
Қўшиқ муаллиф(лар)и Леннон–МcCартней
Продюсер(лар) Георге Мартин
Тҳе Беатлес хронологияси
„Папербаcк Wритер“
(1966)
„Элеанор Ригбй“ / „Еллоw Субмарине“
(1966)
„Страwберрй Фиэлдс Форевер“ / „Пеннй Лане“
(1967)
Клипи
„Элеанор Ригбй“ ЁуТубеда

„Элеанор Ригбй“ қўшиғи „Тҳе Беатлес“ гуруҳи студияда турли экспериментларни қилиб кўра бошлаган даврда ёзиб олинган. Торли-камонли чолғулар билан ижро этилган ва ёлғизлик мавзусига бағишланган ушбу тарона поп мусиқада ҳам мусиқий, ҳам лирик жиҳатдан янгилик бўлган[4]. Қўшиқ Австралия, Белгия, Канада ва Янги Зеландия хит-парадларида биринчи поғонагача кўтарилган. Тарона 2004-йилда „Роллинг Стоне“ журналининг тарихдаги 500 энг буюк қўшиқлар рўйхатида 137-[5], 2021-йилги рўйхатда эса 243-ўринга қўйилган[6].

МcCартнейнинг сўзларига кўра, лирик қаҳрамонни „Элеанор“ деб номлаш фикрига актриса Элеанор Брон исми туртки бўлган бўлиши мумкин[7][8]. Актриса „Тҳе Беатлес“ билан бир қаторда „Ҳелп!“ филмида рол ўйнаган[9]. „Ригбй“ сўзи эса Бристол шаҳридаги „Ригбй & Эвенс Лтд.“ дўкони номидан олинган[9]. МcCартней дўконни 1966-йилнинг январида ўша пайтдаги қиз дўсти Жане Ашер олдига борганда кўрган[10][11]. МcCартней 2021-йил „Тҳе Неw Ёркер“ нашри учун ёзган мақоласида „Элеанор Ригбй“ қўшиғини ўз таниган ва ёлғиз яшаган қария аёл қисматидан илҳомланиб ёзганини эътироф этган[12].

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ Станлей, Боб. „Поп: Бароқуэ анд а софт плаcе“ (2007-йил 20-сентябр). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
  2. ↑ Родригуэз 2012, с. 138.
  3. ↑ Милес 1997, с. 281.
  4. ↑ Cампбелл & Бродй 2008, сс. 172–73.
  5. ↑ „Тҳе Роллинг Стоне 500 Греатест Сонгс оф Алл Тиме 2004: 101-200“. Роллинг Стоне. 2008-06-20да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 18 Новембер 2021.
  6. ↑ „Тҳе 500 Греатест Сонгс оф Алл Тиме: 243. Тҳе Беатлес 'Элеанор Ригбй'“. Роллинг Стоне. 15 Септембер 2021. 23 Септембер 2021да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 23 Септембер 2021.
  7. ↑ Милес 1997, сс. 282–83.
  8. ↑ „Револвер: Элеанор Ригбй“. беатлесинтервиэwс.орг. 2017-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 Турнер 2016, с. 62.
  10. ↑ Турнер 2016, сс. 60, 62.
  11. ↑ Родригуэз 2012, с. 83.
  12. ↑ МcCартней, Паул (18 Оcтобер 2021). „Wритинг 'Элеанор Ригбй'“. Тҳе Неw Ёркер. 21 Оcтобер 2021да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 21 Оcтобер 2021.

Адабиётлар

Ҳаволалар