Eleanor Roosevelt
Анна Элеанор Роосевелт (талаффузи: Эна Эленўр Рўзевелт[1][2]; 11-октябр 1884-йил — 7-ноябр 1962-йил, Ню-Ёрк) — америкалик жамоат арбоби, АҚШ президенти Франклин Делано Роосевелтнинг рафиқаси,Тҳеодоре Роосевелтнинг жияни бўлган[3].
| Элеанор Роосевелт | |
|---|---|
Анна Элеанор Роосевелт | |
|
| |
|
Мансаб даври 1933 – 1945 | |
| Президент | Франклин Д. Роосевелт |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
11-октябр 1884-йил Ню-Ёрк |
| Вафоти |
7-ноябр 1962-йил (78 ёшда) Ню-Ёрк |
| Сиёсий партияси | АҚСҲ демократик партияси |
| Турмуш ўртоғи | Франклин Д. Роосевелт |
| Болалари | Анна Роосвелт Холстед,Франклин Роосвелт,Жеймс Роосвелт,Элиотт Роосвелт, Кичик-Франклин Делано Роосвелт, Джон Аспинуолл Рйзвелт |
| Онаси | Анна-Холл Роосвелт |
| Отаси | Элиот Роосвелт |
| Дини | ислом |
Ҳаёти
Болалик ва ёшлик

Анна Элеанор Роосвелт 11-октябр 1884-йилда Ню-Ёрк шаҳридаги 37-кўчанинг ғарбий томонидаги 56-уйда Эллиот ва Анна Холл Роосвелтлар оиласида туғилган. АҚШ президенти Теодор Роосвелт унинг амакиси эди. Бир неча йил ўтгач, Элеанорнинг кичик Эллиот Роосвелт (1889-1893) ва Холл Роосвелт (1891-1941) исмли укалари туғилди. Унинг Эллиот Роосвелт Манн (1941-йилда вафот этган) исмли ўгай акаси ҳам бор эди. Эллиот Роосвелт Маннинг онаси Кети Манн Роосвелтлар оиласининг хизматкори бўлган.[4]
„Анна“ исмини у онасининг ва холаси Анна Коулзнинг шарафига олди; унинг тахаллусига айланган („Элли“ ёки „Кичик Нелл“) „Элеанор“ — исмини эса отасининг шарафига олди[5]. Болалигидан у Элеанор деб чақирилишини афзал кўрарди.
Роосвелт болалигидан бойлик ва имтиёзлар дунёсида яшаган, чунки унинг оиласи Ню-Ёркнинг юқори жамиятига тегишли эди. Болалигида у шу қадар эскича қарашларга эга эдики, шунинг учун онаси унга „Бувижон“ лақабини қўйган. Элеонор саккиз ёшидалигида онаси дифтериядан(нафас касаллиги) вафот этди. Мажбуран даволанаётган, ичкиликка муккасидан кетган отаси икки йилдан сўнг вафот этди. Унинг укаси кичик Эллиот Роосвелт ҳам дифтериядан вафот этди. Ота-онаси вафот этгандан сўнг, у Ню-Ёрк штатидаги Тиволи қишлоғида яшайдиган, онасининг онаси (бувиси) Мери Людлоу Холл (1843-1919) қўлида тарбияланган.
Никоҳ ва оилавий ҳаёт
1905-йилда Элеанор олтинчи амакиваччаси бўлган Франклин Делано Роосвелтга турмушга чиқди. Роосвелтларнинг олти фарзанди бўлган, улардан бири гўдаклигидаёқ вафот этган.
Сиёсий фаолият
Роосвелт публицист, ёзувчи, сиёсатчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида фаолият юритган. Элеанор 1921-йилда полиомиэлит билан касалланиб ногиронлар аравачасида ётиб қолган турмуш ўртоғининг сиёсий карерасида муҳим рол ойнаган. У биринчи хоним мансабидан Янги келишувни ва Роосвелтнинг бошқа ислоҳотларини фаол илгари суриш учун фойдаланган.
1936-йилда „Менинг куним“ номли мақоласи нашр этилди.Бу мақола ўқувчилар эътиборини ижтимоий муаммоларга қаратган. Худди шу йили у Америка Журналистлар касаба уюшмаси аъзоси бўлди. 1939-йилда Элеанор машҳурлиги бўйича турмуш ўртоғини ортда қолдирди: америкаликларнинг 67 фоизи унинг иш фаолиятини „яхши“ деб баҳолаган, Франклин Роосвелтники эса 58 фоизни ташкил этган.
1941-йилда Элеанор Роосвелт мудофаа вазирининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу мақомда Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШнинг Британиядаги ҳарбий базаларига, шунингдек, Тинч океани, Австралия ва Янги Зеландиядаги АҚШ базаларига борган.
1940-йилларда Элеанор Роосвелт Фреэдом Ҳоусе жамоат ташкилотининг асосчиларидан бирига айланди. 1943-йилда Роосвелт Бирлашган Миллатлар Ташкилотини яратишга ёрдам бериш учун Америка Қўшма Штатларида Бирлашган Миллатлар Уюшмасини тузди.
У БМТни яратишда иштирок этган ва Сенат кўмагида АҚШ президенти Гарри Трумен томонидан БМТ Ассамблеясига делегат этиб тайинланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ишлаган пайтида у Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ишлаб чиққан қўмитага раислик қилган. Гарри Трумен унинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги ютуқларига ишора қилиб, уни „Дунёнинг биринчи хоними“ деб атади[6]. Эйзенхауэр президент этиб сайланганидан кейин 1953-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Америка делегациясида иш фаолиятини тўхтатди.
1950-йил август ойида Элеанор Роосвелт Бостон симфоник оркестри Сергей Куссевицкий дирижёрлигидаги Сергей Прокофевнинг " Пётр ва бўри " симфоник эртагини қўшиқчи сифатида куйлади. Маблағлар хайрияга жўнатилган. В.А Юзефовичнинг тахминига кўра ,Прокофевнинг ушбу эртаги видео ёзувидан кейин бу эртак нафақат машҳур театр ва кино актёрлари, балки таниқли сиёсий арбоблар томонидан ҳам ижро этила бошланди[7].
Америка Қўшма Штатларда Элеанор Роосвелт илғор тартибни илгари суриш билан шуғулланишда давом этди: у Фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракатини фаол қўллаб- қувватлади (у Рангли аҳоли прогресси миллий ассоциациясининг аъзоси эди), феминистларнинг илк тўлқинига мансуб эди. У Демократик партиянинг чап либерал қанотидаги энг таниқли шахслардан бири бўлган. 1952—1956-йиллардаги президентлик сайловларида либерал демократ Адлаи Стивенсон номзодини фаол қўллаб-қувватлаган.
1957-йилда Роосвелт СССРга ташриф буюрди ва у ерда уруш пайтларидаги Америка президентининг беваси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган ва шараф билан кутиб олинди. Кейинчалик у Москвага „ Сталинистик диктатураси, Никита С. Хрушчевнинг ҳеч бўлмаганда назарий диктатурасибилан алмашган бўлсада, одамлар уларни ташвишга солиши ва улар устидан ҳокимиятлик қилиши керак бўлган ҳали ҳам темир қўл билан амалга оширилаётган кузатув тизими назорати остида“ пайтида ташриф буюрганини ёзади. Унинг сўзларига кўра, у СССРда бўлган 3 ҳафта давомида кўчада кулгини эшитмаган ва дунёнинг қолган қисмидан ажралиб қолганини ҳис қилган. „Агар у ерда яшашим керак бўлганда, мен ўлиб қолар эдим“, деб хулоса қилади Элеанор Роосвелт[8]. Роосвелт Роосвелт 1942-йилда Оқ уйга қабул қилган ва АҚШ бўйлаб гастрол сафарига таклиф қиллган совет снайпер-аёли Людмила Павличенко билан шахсан таниш эди. 15 йил ўтгач, Элеанор Роосвелт Москвага ташриф буюрганида, у Людмила Павличенко билан эски қадрдон сифатида учрашди[9]. Америка президентининг рафиқаси ва совет снайпер қизининг танишуви ҳақидаги ҳикоя 2015-йилда суратга олинган — " Севастопол учун жанг " филмида Элеанор Роосвелт ролини Джоан Блэкхэм ўйнаган. .
Умрининг охиригача сиёсат билан шуғулланган Роосвелт,Кеннеди маъмурияти томонидан аёлларнинг мақоми бўйича Президент қўмитасининг раиси бўлиб, фаолиятини давом эттирди. Қўмита фаолияти феминизмнинг иккинчи тўлқинининг бошланиши эди.
1962-йил 7-ноябрда Элеанор Роосвелт 78 ёшида вафот этди ва Хайд-парк атиргул боғида эрининг ёнига дафн қилинди.
Хотира
1982-йилда Элеанор Роосвелт ҳақида „Элеанор: Дунёнинг биринчи хоними“ (инглизча: Элеанор, Фирст Ладй оф тҳе WорлдЭлеанор, дунёнинг биринчи хоними[10]).номли биографик филм суратга олинди.
1999-йилда Элеанор Роосвелт Галлуп Институти[11] томонидан ХХ асрнинг энг ҳурматга сазовор одамлари ўнталигига киритилди.
Кино
- " Озодлик " — Элеанор Роосвелт ролини совет актрисаси Елизавета Алексеэва ўйнади.
- " Гудзондаги Хайд-парк ", 2012 — Элеанор Роосвелт ролини британиялик актриса Оливия Уилямс ижро этган.
Манбалар
- ↑ Элеанор Роосевелт: Мост Иcониc Фирст Ладй — Фаст Фаcц | Ҳисторй, ЁуТубе
- ↑ Ҳоw то проноунcе Роосевелт (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-16 санасида архивланган) — иноголо, Сай Ҳоw? А Пронунcиатион Гуиде то Намес оф Публиc Фигурес — НЛС/БПҲ (Конгресс кутубхонаси))
- ↑ Элеанор Роосевелт: Мост Иcониc Фирст Ладй — Фаст Фаcц | Ҳисторй, ЁуТубе
- ↑ Жеан Эдwард Смитҳ, ФДР (2007), Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе, 2007, п. 42.
- ↑ „Элеанор Роосевелт Биограпҳй“ (эн). Фирстладиэс.орг. Натионал Фирст Ладиэс' Либрарй. 2012-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-март.
- ↑ „Фирст Ладй оф тҳе Wорлд: Элеанор Роосевелт ат Вал-Килл“ (эн). Натионал Парк Сервиcе. 2012-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-май.
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ Иванян Э. А.. Энциклопедия российско-американских отношений. ХВИИИ-ХХ века. Москва: Международные отношения, 2001. ИСБН 5-7133-1045-0.
- ↑ Элеонора Рузвелт и совецкий снайпер
- ↑ Элеанор, Фирст Ладй оф тҳе Wорлд ИМДбда
- ↑ „Мотҳер Тереса Вотед бй Америcан Пеопле ас Мост Адмиред Персон оф тҳе Cентурй“. Тҳе Галлуп Организатион (1999-йил 31-декабр). 2012-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-май.
