Elegiya
Элегия — 1) лирик поэзия жанрларидан; ғамгин руҳдаги лирик шеър. Элбруснинг асосчиси юнон шоири Каллин (милоддан аввалги ВИИ асрнинг 1-ярми) ҳисобланади. Юнонистонда Тиртей, Мимнерм, Солон, Феогнид, Фокилид ва бошқалар элбрус ёзганлар. Романтизм услубида ёзилган элбрусларда ҳаётдан қониқмаслик, ҳасрат мотивлари устиворлик қилган. Франсуз элбрусларида эмоционаллик, психологизм, назокат ортди. Рус элбрусси ХВИИИ асрда пайдо бўлди ва В. А.Жуковский, К.Н. Батюшков ижодида ривожланди. А.С. Пушкин бу жанр услуби, мавзусини янгилади. 20—30-йиллар ўзбек лирикасида элбруснинг дастлабки намуналари пайдо бўлди. Ҳамзанинг Турсунойга, Чўлпоннинг ўзбек қизлари тақдирига бағишланган шеърларида элбрусга хос қайғу мотивлари, ғамгин кайфият ўз ифодасини топди. Кейинчалик Ойбек, Ҳ.Олимжон ва бошқалар шоирлар ўзбек Э.сининг энг яхши намуналарини яратдилар; 2) мусиқада — ўйчан, ҳазин, баъзан мотамсаро характердаги вокал ёки чолғу асар. Мустақил жанр сифатида ХВИИ асрдан маълум (Г.Пёрселл ва бошқалар). Юксак намуналарини Ж. Массне (овоз, виолончел ва фортепиано), М. Глинка, Н. Мясковский (романслар), П. Чайковский (торли оркестр учун), С. Рахманинов ("Элегик трио" ва бошқалар), Н. Метнер (сонатаЭ.си, фортепиано учун), ХХ асрда И.Стравинский, Б.Барток ва бошқалар яратган. Ўзбекистонда М. Бурҳонов (виолончел ва фортепиано учун), А. Козловский (5 та, виолончел учун) Э.лари танилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |