Elektr aloqa
Электр алоқа — ахборотлар (нутқ, ҳарфрақамлар, тасвир ва бошқалар) сим ёки радиосигналлар орқали электр сигналлари тарзида ҳамда оптик алоқа тизими ёрдамида узатиладиган алоқа. Сигналларни узатиш усулига қараб, симли алоқа ва радио алоқа; узатиладиган ахборотларнинг турига қараб, телефон алоқа, телеграф алоқа, факсимил алоқа, бир вақтнинг ўзида нутқий ва тасвирий ахборотларни сақлайдиган ва узатадиган видеотелефон алоқа ва бошқаларга бўлинади. Узатувчи ва қабул қилувчи пунктлар орасида Электр алоқа ўрнатиш учун узатувчи ва қабул қилувчи аппаратлар, алоқа канали, коммутация тизими қурилмалари қўлланади. Узатувчи аппарат сигналлар (нутқлар, телеграмма матни белгилари, перфорацион ленталарга ёзилган белгилар ва бошқалар)ни электр сигналларига айлантиради. Қабул қилувчи аппарат қабул қилинган электр сигналларини қайта эшиттириш учун қулай шаклга келтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |