Галванизация ва электрофорез учун апаратнинг ишлаш принципи. Электротерапия — электр токи, электр ва магнит майдонларидан даволаш ҳамда профилактика мақсадида фойдаланиш; физиотерапиянинг муҳим бўлими. Электр билан даволашд. фақат врач буюрганда мустақил тарзда ва бошқалар даво чоралари билан бирга қўлланади. Беморни даволашда Электр билан даволашд. ёрдамчи даво усули ҳисобланади. Бунда паст кучланиш(қаранг Галванизация ), ўзгарувчан токлар (қаранг Дарсонвализация, Диатермия), шунингдек, паст частотали импулсли токлар (қаранг Индуктотермия), турли частотали ўзгарувчан магнит майдонлар, юқори частотали ўзгарувчан магнит майдони ва бошқалар қўлланади.

Паст кучланишли ток электродлар орасида турган тананинг маълум қисмидан ўтганида ҳужайрада физиккимёвий жараёнларнинг ўзгариши рўй беради, қон айланиши, уйқу яхшиланади, оғриқ камаяди, яллиғланиш жараёнларини бартараф этишга ёрдам берадитан шароитлар яратилади, зарарланган тўқималарнинг тикланиши тезлашади ва ҳоказо. Мазкур реаксиялар паст частотали импулсли ток билан даволаганда камроқ сезилади, бу — импулсли токларни оғриқни камайтириш, уйқу бузилганда (электруйқу), бўшашган мускулларни машқ қилдириш (электр стимуляцияси)да қўллашга имкон беради.

Паст частотали ўзгарувчан магнит майдонини даволаш мақсадида қўллаш магнитотерапия деб аталади. Даво индукторлар — электр магнитлари ёрдамида ўтказилади, электромагнит баданнинг таъсир кўрсатилиши керак бўлган маълум жойига қўйилади.

Магнит майдонининг куч чизиқлари тўқималарга қараб, уларни маълум даражали иситади ва турли физиккимёвий ўзгаришларни юзага келтиради, бу оғриқ ва қичишишнинг камайишига, томирлар кенгайишига, уйқунинг яхшнланишига ёрдам беради.

Франклинизацияда даво махсус конструксиядаги игнали электродлар билан ўтказилади. Игнали электродлар бошнинг ёки зарарланган соҳа (яра)нинг устига қўйилади, бунда нерв системаси, уйқу ва умумий аҳволнинг яхшиланиши кузатилади.

УВЧтерапияда ултра юқори частотали ўзгарувчан электр майдонидан фойдаланилади, бунда даво зарарланган жойга қўйиладиган конденсатор пластинкалар билан билинарбилинмас иссиқтик таъсир эттириб ўтказилади. УВCҲ яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, томирларни кенгайтиради, тўқималар озиқланишини яхшилайди ва оғриқни камайтиради.

Микротўлқинли терапия — ўта юқори частотали (сантиметр ва дециметр диапазонидаги) нурланишнинг электр магнит майдонини даволаш мақсадида қўллашдан иборат. Даво турли шаклдаги нурлантиргичлар билан таъсир кўрсатиб ўтказилади, муолажада беморларда иссиқлик ҳисси пайдо бўлади. Бўғимлар, умуртқа поғонаси, периферик нерв шикастланганда, қулоқ, томоқ ва бурун, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Электр билан даволашд. усуллари оғритмайди ва беморлар учун хавфсиздир, лекин бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиш талаб этилади. Электр давони овқатлангандан 1—1,5 соат ўтгач қилиш, муолажа пайтида ерга туташирилган нарсаларга (аппарат корпусига, иситгич батареяларига, кранлар ва бошқаларга) ва муолажа қабул қилаётган беморларга тегмаслик зарур.

Электр билан даволашд. маҳаллий ва умумий таъсирлар тарзида беморнинг танасига электродлар қўйиб (электр токи қўллаганда) ёки электродларсиз (электромагнит майдонларидан фойдаланилганда) амалга оширилади.

Электр билан даволашд.да импулсли токлардан фойдаланиш яхши натижа беради. Айниқса, паст частотадаги импулсли токлар нейроэндокрин регуляция бузилганда тўқималарга трофик таъсир этиб уни нормаллаштиради, айрим аъзо ва системалар фаолиятини кучайтиради. Электр билан даволаш д.нинг барча усуллари қўлланилганда умумий носпецифик реаксиялар — қон айланиши, моддалар алмашинуви, тўқималар трофикаси, организм ҳимоя хоссаларининг кучайиши кузатилади. Электр билан даволашд. терапияш муҳим ўринни эгаллайди.