Elektr birliklar
Электр бирликлар — электр катталикларининг бирликлари. Мутлақ электростатик бирликлар тизими (СГСЕ) ва Халқаро бирликлар тизими (СИ) таркибига кирувчи МКСА тизими мавжуд. СГСЕ тизимида электр миқаори бирлиги Кулон конунидан аниқланади ва заряднинг мутлақ электростатик бирлиги деб аталади. Бу тизимда сантиметр, грамм ва секундни асосий бирлик қилиб танлаб ва заряднинг мутлақ электростатик бирлигидан фойдаланиб, барча электр катталикларнинг ўлчов бирликлари аникланади. СИ тизимида тўртинчи асосий бирлик сифатида ток кучи бирлиги ампер (А) қабул қилинган. Метр (м), килограмм (кг), секунд (с) ва ампер (А) асосий бирликларни асос қилиб олиб, қолган барча электр катталиклар бирликлари — ҳосилавий бирликлар: кулон, волт, ом, фарада ва бошқалар тегишли физик муносабатлардан фойдаланиб аниқланади. Ҳеч қайси бирликлар тизимига кирмаган электр бирликлар: электронволт (эВ), килоэлектронволт (кеВ), мегаэлектронволт (МеВ) (1эВ = 1,602071019Ж).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |