Elektr mashina
Электр машина — механик энергияни электр энергиясига ва электр энергиясини механик энергияга ҳамда электр энергиясини бошқача кучланиш, ток кучи, частотага эга бўлган ва бошқалар параметрли электр энергиясига айлантирувчи қурилма. Иши - электромагнит индуксия ҳодисасига ҳамда электр токлари ва магнит майдонларнинг ўзаро таъсирлашувини белгилайдиган қонунларга асосланади.
Механик энергияни электр энергиясига айлантиришда электрмашина генератори, электр энергиясини механик энергияга айлантиришда эса электр двигател қўлланади. Бу машиналар ҳам генератор, ҳам двигател режимида ишлаши мумкин (яна Асинхрон электр машина, Коллекторли машина). Ток турини, частотани, фазалар сонини, кучланишни ўзгартириш учун электр машина ўзгартиргичларидан, электр машина кучайтиргичларидан, электр трансформатори ва бошқалардан фойдаланилади. Махсус қурилмалар, мас, магнето, пайвандлаш генератори, тахометр, тортувчи электр двигателларни ҳам Электр машина жумласига киритиш мумкин. Электр машиналар уйрўзғорда, халқ хўжалигининг деярли барча тармоқларида, саноат ва транспортда қўлланади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |