Elektr yoyi
Электр ёйи (Волта ёйи) — электродлар орасида ҳаво (газ)да ҳосил бўладиган электр разряди. Бунда равшан еруғланиш юз беради ва юқори температура пайдо бўлади. Ток кучи катта ва газ оқими кучли бўлса, температура 5000° К гача етиши мумкин. Электродлар горизонтал жойлаштирилганда электр разряди қиздирган газ оқимлари таъсирида ёруғлик ёй шаклини олади. Иккита кўмир электрод орасида ҳавода ҳосил бўлган Электр ёйини биринчи марта рус олими В. В. Петров ва инглиз олими Г. Деви кузатишган (1802) ва таърифлашган (1803). Г. Деви Электр ёйини волта ёйи деб атаган. Атмосфера босимига яқин ва ундан юқори босимларда ҳар қандай газда Электр ёйи пайдо бўлиши мумкин. Электр ёйининг волтампер характеристикаси пасайиб борувчи ҳисобланади; ток кўпайган сари электродлар орасида кучланиш пасайиб боради. Электр ёйи электрометаллургияда, ёруғлик техникасида ва, айниқса, электр пайвандда (қаранг Пайвандлаш) қўлланади. Техниканинг баъзи соҳаларида (мас, юқори кучланишлар техникасида) Электр ёйи ҳодисаси зарарли ҳисобланади. Электр ёйини сўндириш учун мойли, ҳаволи, электргазли ёй сўндириш қурилмаларидан, магнит сўндириш усули ва б даланилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |