Электр юритувчи куч — (ЭЙУК) ўзгарувчан ёки ўзгармас ток энергия манбаларида ташқи (потенсиал) кучлар таъсирини ифодалайдиган физик катталик. Ўтказгичдан ток ўтиши учун унда электр майдон ҳосил қилиниб сақланади. Бунинг учун ток манбаи ёрдамида ўтказгич учларида потенсиаллар фарқи (φ1-φ2)узлуксиз тиклаб турилади. Бу эса ток орқали оқиб келувчи мусбат зарядларни ўтказгичнинг кичик потенсиал φ2ли учидан узлуксиз олиб кетиш ва катта потенсиал φ, ли учига узлуксиз келтириб туриш зарурлигини англатади. Демак, зарядларнинг берк йўл бўйлаб ҳаракати вужудга келади. Бунда фақат электростатик (ички) кучларнинг ўзи етарли эмас, чунки бу кучларнинг зарядларни берк контур бўйлаб кўчиришда бажарган иши нолга тенг. Демак, берк контурда зарядлар оқимини таъминлаш учун ноэлектростатик (ташқи) кучлар мавжуд бўлиши керак. Ташқи кучлар Кулон кучларидан (қаранг Кулон қонуни) фарқ қилиб, турли ишорали зарядларни бирлаштирмайди, аксинча уларнинг ажралишини юзага келтиради ва тўғри чизиқ учларида потенсиаллар фарқини бирдай сақлаб туради. Ташқи кучларнинг таъсири Электр юритувчи куч билан ифодаланади. Ташқи кучларнинг бирлик мусбат зарядни берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарган иши (е = $ Е’д.1 ўлчанадиган е катталик) э.ю.к., ток манбаи э.ю.к. манбаи деб аталади, бунда Е’— ташқи кучларнинг ноэлектростатик электр майдони кучланганлиги, д1— контур элементи. Ташқи кучларнинг ноэлектростатик электр майдонини электр энергия манбаи ҳосил қилади. Демак, э.ю.к. ташқи кучлар таъсирида ток занжирига киритилган энергия экан. Мас, галваник элемент ва аккумуляторлар, ўзгармас ток генераторлари, яримўтказгичли термоэлементлар, фотоэлементлар ва бошқалар электр манбаи бўла олади. Электр юритувчи куч волтларда ўлчанади. Стандарт электр юритувчи куч формуласи: Э°=(РТ/зФ)лн



Электр юрутувчи куч (ЭЙУК) деб- мусбат зарядни берк контур бо'йлаб ко'чиришда чет кучларнинг бажарган ишига тенг.