Elektr zanjiri

Ушбу саҳифани Чизиқли электр занжири билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Электр занжири — электр энергияси манбалари, қабул қилгичлари (истеъмолчилари) ва уларни бир-бирига туташтирувчи ўтказгичлар (симлар) мажмуи. Электр занжири таркибига улабузгичлар (виключателлар), қайта улагичлар (переключателлар), сақлагичлар, ҳимоялаш ва коммутация (узибулаш) аппаратлари, ўлчаш ва назорат асбоблари ва бошқалар ҳам киради. Электр занжири ёрдамида электр энергияси (электромагнит энергия ёки занжирида электр токи, электр юритувчи куч ЭЙУК, потенсиаллар фарқи мавжуд бўлган бошқа тур энергия) узатилади, тарқатилади ҳамда кучланиши пасайтирилади ёки оширилади. Элект энергияси манбаларида бирор турда ги энергия (сув, иссиклик ва бошқалар энер гияси) электр энергиясига, қабул қил гичлар (истеъмолчилар)да электр энер гияси иссиқлик, механик ва бошқалар ту| энергияга айлантирилади. Электр занжири режим" (иш мароми) барча қисмалардаги ток ва кучланиш қийматига боғлиқ бўлади. Электр занжиридаги ток, ЭЙУК ва кучланиш ўртасидаги муносабат Кирхгоф қонунлари билан тушунтирилади (қаранг Кирхгоф коидалари). Электр занжири ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларига бўлинади. Электр занжирининг асосий элементлари: резистор, индуктивлик ғалтаги, электр конденсатор ва бошқалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |