Электрли илонбалиқнинг умумий кўриниши

Электр илонбалиқ – Асосан Жанубий Американинг тропик минтақасидаги чучук сувда яшовчи электрли балиқлар оиласига мансуб тур ҳисобланади. Улар ўз ўлжасини 860 волтгача электр токи ҳосил қилиш орқали зарба бериб карахт қилиш хусусиятига эгадир. Бу илон балиқларнинг, электр ишлаб чиқариш қобиляти биринчи бор 1775-йилда ўрганилган, Ушбу ўрганишлар 1800-йилда биринчи электр батарейлари яратилишига замин очиб берди. [1]Номи илонбалиқ бўлишига қарамай, электр илонбалиқлар ҳақиқий илонбалиқларга яқин эмас. 2019-йилда электр илонбалиқлар уч турга бўлинди: 2 аср давомида ушбу балиқлар фақат бир турга мансуб деб қаралган. Ушбу илонбалиқлар кўриш хусусиятига эга, аммо ўз ўлжасини электолокация орқали осон топиб олишади . Электрли илонбалиқлар асосан тунда ўта фаол бўлишади. Электр илонбалиқлар бутун ҳаёти давомида ўсади ва умуртқа поғонасига умуртқа қўшилиб боради. Эркаклари урғочиларига қараганда каттароқ бўлади. Уларнинг баъзи хонакилаштирилган намуналари ҳам бўлган ва улар 20 йилдан ортиқ ҳаёт кечирган.[2]

Яшаш тарзи

Электр илонбалиқлар кам ёғин тушадиган мавсумда, асосан сентябрдан декабргача кўпаяди. Бу вақтда эркак-урғочи жуфтлари сув сатҳи тушганидан кейин кичик ҳовузларга сузиб ўтишади. Эркак сув остида уя қуради ва уяда урғочи уруғланиш учун тахминан 1,200 та тухум қўяди. Уруғлар етти кун ичида очилади ва оналар бутун кўпайиш мавсуми давомида вақти-вақти билан тухум қўйишда давом этишади. [3]Тухумдан чиққан личинкалар 15 мм га етгач, ҳали очилмаган тухумларни истеъмол қилишади ва 9 см га етгач, бошқа овқатлар билан озиқланишни бошлашади. Электр илонбалиқлар жинсий диморфизмга эга бўлиб, эркаклар 1.2 м узунликка етганида жинсий етукликка эришади ва урғочилардан каттароқ бўлади; урғочилар тана узунлиги тахминан 70 см бўлгандада кўпайишни бошлайдиКичик илонбалиқлар 4 ой давомида ота она қарамоғида бўлишади. Эркак ҳам болаларини, ҳам уяни ҳимоя қилади. Электр ҳосил қилиш органи ривожланган балиқлар мустақил ҳаёт кечира бошлашади .Уларнинг электр органлари тана узунлиги 23 см га етганда электр токи ажратишни бошлайди.[4]

Тарқалиши

Файл:Элеcтриc-ээлс-усе-ҳигҳ-волтаге-то-траcк-фаст-мовинг-прей-нcоммс9638-с10.огв Жанубий Американинг шимолий қисмида асосан уч тур бир-бирига мос келмайдиган тарқалишга эга. Э. элеcтриcус шимолда, фақат Гуиана қиялиги ҳудудларида учраса, Э. волтаи жанубда, Бразилия қиялигидан шимолга қараб тарқалган; иккала тур ҳам тоғли сув ҳавзаларида яшайди. Э. варии марказий ҳудудда, асосан пасттекисликларда қўним топган.[5] Э. варии пасттекислик ҳудуди ўзгарувчан муҳитга эга бўлиб, яшаш жойлари сойлар, ўтлоқлар ва жарликлардан тортиб, ҳовузларгача, нам ва қуруқ мавсумлар орасида сув сатҳининг катта ўзгаришлари билан ажралиб туради. Уларнинг барчаси лойқа дарё тубида ва баъзида ботқоқларда яшайди, чуқур хафсиз жойларни афзал кўради. [6] Улар узоқ вақт кислородсиз яшай олиш хусусиятига ҳам эгадир, вақти вақти билан сув йизасига чиқиб ҳаво қопчаларини тўлдириб олишади. Электр илонбалиқлар тунги жонзот ҳисобланади. Улар асосан майда балиқлар билан озиқланишади, олимлар томонидан ушланган бир намунаси текширилганда, ошқазонидан заҳарли амфибия қолдиқлари аниқланган. Бу уларни ўзига хос имунитет ҳосил қилганини кўрсатади. Электрли илон балиқлар тўда бўлиб ов қилиши олимлар томонодан исботланган.[7]

Манбалар

  1. ↑ де Сантана, C. Д.; Вари, Р. П.; Wосиаcки, W. Б. (2013). "Тҳе унтолд сторй оф тҳе cаудал скелетон ин тҳе элеcтриc ээл (Остариопҳйси: Гймнотиформес: Элеcтропҳорус)". ПЛОС ОНЕ 8 (7): э68719. дои:10.1371/жоурнал.поне.0068719. ПМИД 23894337. ПМC 3722192. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3722192. 
  2. ↑ Ван дер Лаан, Ричард; Эсчмеер, Wиллиам Н.; Фриcке, Роналд. Зоотаха: Фамилй-гроуп намес оф Реcент фишес. Ауcкланд, Неw Зеаланд: Магнолиа Пресс, 11 Новембер 2014 — 57-бет. ИСБН 978-1-77557-573-3. 
  3. ↑ Бастос, Доуглас Авиз. Ҳистóриа Натурал де Порақуêс (Элеcтропҳорус спп.), Гймнотиформес: Гймнотидаэ (пт). Манаус: Институто Наcионал де Песқуисас да Амазôниа (ПҳД Тҳесис), Новембер 2020 — 10, 60, 63, анд тҳроугҳоут-бет.  Абстраcц ин Энглиш.
  4. ↑ Феррарис, C. Ж. Жр; де Сантана, C. Д.; Вари, Р. П. (2017). "Чеcклист оф Гймнотиформес (Остеичтҳес: Остариопҳйси) анд cаталогуэ оф примарй тйпес". Неотропиcал Ичтҳёлогй 15 (1). дои:10.1590/1982-0224-20160067. 
  5. ↑ Ху, Жун; Cуи, Хианг; Зҳанг, Ҳуиюан (18 Марч 2021). "Тҳе тҳирд форм элеcтриc орган дисчарге оф элеcтриc ээлс". Сcиэнтифиc Репорц 11 (1): 6193. дои:10.1038/с41598-021-85715-3. ПМИД 33737620. ПМC 7973543. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7973543. 
  6. ↑ Wиллиамсон, Ҳугҳ (1775). "Эхперименц анд обсерватионс он тҳе Гймнотус элеcтриcус, ор элеcтриc ээл". Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй 65 (65): 94–101. дои:10.1098/рстл.1775.0011. ҳттпс://роялсоcиэтйпублишинг.орг/дои/эпдф/10.1098/рстл.1775.0011. 
  7. ↑ Крамер, Бернд „Элеcтриc Орган; Элеcтриc Орган Дисчарге“, . Энcйcлопедиа оф Неуросcиэнcе Марc Д. Биндер: . Берлин, Ҳеиделберг: Спрингер, 2008 — 1050–1056-бет. ИСБН 978-3-540-23735-8.