Электрли скатлар— тоғайли балиқлар туркуми. 3 оиласи, 30 дан ортиқ тури маълум. Асосан, жанубий денгизларда тарқалган. Оддий Электрли скатлар Атлантика океанининг шарқий қисми ва Ўрта денгизда учрайди. Танаси 1,8 м ча, оғирлиги 90 қг ча. Гавдаси думалоқ, дум сузгичи қисқа, териси силлиқ. Электр токи (70 В гача) ҳосил қилувчи органи боши билан кўкрак сузгичлари оралиғида. Электрли скатлар кам ҳаракат, одатда, қум ёки балчиққа қисман кўмилиб, сув тубида яшайди. Тухумдан тирик туғиб кўпаяди. Қисқичбақасимонлар, моллюскалар, чувалчанглар ва майда балиқлар билан озиқланади. Ўз ўлжасини электр токи разряди таъсирида ўлдиради. Электр разряди одам учун ҳам хавфли[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Электрли скатлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Э-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.