Электроанализ (электро… ва юн. — ажратиш), электрогравиметрик анализ — доимий электр токи таъсирида текширилаётган эритмага туширилган электродларда йиғилган металлар (ёки улар оксидлари)нинг массаларини аниқ ўлчашга асосланган физик-кимёвий миқдорий анализ усули. Э. бир эритмадаги баъзи жуфт металларни ажратиб аниқлаш имконини берди.