Elektrofotografiya
Электрофотография — ёруғлик сезгир электрофотографик материаллар (ЭФМ) да, яъни ёруғлик таъсирида электр ўтказувчанлигини ўзгартирадиган фотояримўтказгич (ФЙАЎ) қатлам (ўтказгич асосига суркаладиган) да фотографик тасвир ҳосил қилиш жараёни. Тасвир ҳосил қилишдан олдин ФЙАЎ қатламнни ионлар билан зарядлаб, унинг сезгирлиги оширилади. Кейин ЭФМ экспозицияланади (маълум муддат ёритилади), натижада ФЙАЎ нинг ёритилган жойларидан асосга заряднинг бир қисми "оқиб" ўтади, ёритилганлик қанчалик юқори бўлса, заряд шунчалик кўп оқиб ўтади. Натижада ФЙАЎ сиртида объектнинг берк фотографик тасвири (БФТ) ҳосил бўлади. Сўнгра БФТ кўринадиган тасвирга айлантирилади (визуаллаштирилади).
БФТ ни визуаллаштиришнинг бир неча усули бор. Визуаллаштириш учун қуруқ кукундан фойдаланилади (ксерография). Заряд ишорасини ва кукун рангини ўзгартириб, ҳам позитив, ҳам негатив оққора ёки рангли тасвир ҳосил қилиш мумкин. ЭФМ сифатида фотоэлементлардан ҳам фойдаланилади. Э.ни матн ва график материалларни кам нусхада кўпайтиришда — репрографияца кенг қўллаш мумкин. Э.дан техниканинг кўп соҳаларида, мас, рентгенография, электронография, нейтронография, спектроскопия ва бошқаларда фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |