Электрография (электро... ва графия) — китоб, журнал ва бошқалар нашрларнинг рангли тасвирларини босишнинг электр ва магнит усуллари мажмуи (босимсиз нусха олиш усули). Э.га электрофотография, ферромагнитография (товушни ёзиб олишга ўхшаш) ва бошқалар усуллар киради. Э. оригинал (асл нусха) дан кам сонли нусхалар олишда, кичик форматли офсет босма қолиплари тайёрлаш ва бошқаларда қўлланади.